Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Олий лига (Супер лига): янги мавсум ҳисоб-китоби

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатида узоқ кутилган янги регламент ҳам маълум қилинди. Энди олий ва биринчи лигани унутиб, Суперлига ҳамда Про-лига атамаларига кўникавериш керак.

Шунингдек, аввалги форматларни ҳам ёддан чиқарамиз. Камига энди футбол томоша қилиш учун математикани ҳам яхшилаб ўрганишга тўғри келади. Чунки Суперлига икки босқич ва тўрт даврадан иборат бўларкан, боз устига, «олтин очко» қоидаси ҳам бор экан.

Яъни, унга кўра, биринчи босқичнинг икки давраси якунига етгандан сўнг 1-6-ўринлар чемпионлик учун, 7-12-ўрин эгалари эса элитада «жон» сақлаш учун курашишади.

«Олтин очко» қоидаси эса шундан иборатки, юқори ўрин эгаларининг дастлабки босқичда қуйи поғонада бўлганлар билан ўйинларда қўлга киритган очколари бекор қилинади. Ўз навбатида, аутсайдерлар билан ҳам худди шундай бўлади. Кўриниб турибдики, ҳисоб-китобга шай туриш керак.

Аммо бу нарса биз - ўзбек футболи мухлислари учун кўп муаммо эмас. Ҳисоблаш керакми, демак шундай қиламиз. Бизда тажриба катта. Шу вақтга қадар ҳар бир ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг очколари ва имкониятларини ҳисоблайвериб, уста бўлиб кетганмиз.

Ўша ўрганганларимиз яна асқотади. Энди қайсидир жамоанинг Суперлигада ғолиб чиқиши ёки Про-лигага тушиб кетишини бемалол ҳисоблаб юриш мумкин.

Дарвоқе, бу ёқда ҳисоблайдиган бошқа нарсалар ҳам бор...

БАДАЛ ПУЛИ

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан маълум қилинган янгиликлар фақат шу эмас. Ўз навбатида, ҳакамлар, назоратчилар, болалар футболи билан биргаликда бадал пули ҳақида ҳам маълумот берилди.

Ишонамизки, бу қарорларнинг барчаси футболимиз равнақига хизмат қилади. Аммо ҳамма нарса ҳам мунозараларда сайқалланади. Шундай экан, биз ўша қарорлар бўйича баъзи мулоҳазаларни билдириб ўтсак, зарар қилмаса керак.

Келаси мавсумдан эътиборан Суперлигада бадал пули кескин ошиши ҳақида гаплар тарқаганига анча бўлди. Кимдир 300 миллиондан сўз очса, бошқаси эса майдалашиб ўтирмай, 1 миллиарддан гапирди. ЎФФ ниҳоят, бу масалага ҳам ойдинлик киритди - янги мавсумда элитада қатнашадиган ҳар бир жамоа 500 миллион сўм бадал пули тўлаши лозим бўларкан.

Про-лига учун эса тўлов миқдори бироз камроқ - 40 миллион сўм. Бу рақамлар сизга ниманидир англатяптими? Солиштириш учун айтиб ўтамиз: ўтган мавсум олий лигада иштирок этган клублар 90 миллион сўм, биринчи лига жамоалари эса 10 миллион сўм бадал пули тўлашганди. Орадаги фарқ қай даражада эканини кўр­япсизми?

САВОЛ

Демак, ҳисоблаймиз. 500 миллион сўм - катта маблағ. Бунга ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Ахир 90 миллион қаерда-ю, 500 миллион қаерда. Айтишга осон. Афтидан, ЎФФнинг ўзи ҳам буни жуда яхши билиб турибди ва қарорини тушунтириш учун расмий сайтида алоҳида хабар ҳам бериб ўтди.

Унда айтилишича, клублардан олинадиган йиллик тўлов: «биринчи навбатда, мусобақаларни ўтказиш, спорт инвентарлари ва зарурий техник воситаларни харид қилиш, клубларнинг турли ёшдаги жамоалари ўртасида Республика биринчиликларини ўтказиш, илмий-методик қўлланмаларни нашр этиш, чемпионат учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар, назоратчилар, комиссарлар маошларини тўлаш» учун керак. Шунингдек, «бадал пуллари миқдорини белгилашда янги мавсумда жамоалар сони қисқаргани, учрашувлар сони эса кўпайгани ҳам инобатга олинган». Хуллас, шунақа гаплар.

Ҳа, ЎФФ томонидан бадал пули бу қадар катта бўлиши шу қадар аниқ ва тиниқ қилиб тушунтирилганки, ортиқча эътирозга ўрин ҳам қолмайдигандек кўринади. Аммо буни қаранг­ки, савол барибир топилар экан. Хусусан, федерация томонидан айтиб ўтилганидек, янги мавсумда жамоалар сони қай даражада қисқаргани ва учрашувлар сони кўпайганини бир ҳисоблаб кўрайлик-чи.

ҲИСОБ

Ўтган йили олий лигада 16та клуб иштирок этганди ва ҳар бири 90 миллион сўмдан бадал пули тўлаган. Ҳар ҳолда регламент бўйича шундай бўлиши керак эди. Тўламаганлар эса мусобақадан четлатилган («Обод»). Умумий ҳисобда бу маблағ 1 440 000 000 сўмни ташкил этиши лозим эди.

Ўйинлар сони эса 480тадан иборат бўлиши режалаштирилганди. Демак, ЎФФ ҳар бир учрашувга ўртача 3 миллион сўм сарфлашни мақсад қилган. Тўғри, бу ўринда бошқа харажатлар ҳам бор. Аммо гап жамоа­лар сони қисқариб, ўйинлар сони ошганига боғланаётган экан, шу нисбатдан келиб чиқиб фикр билдирамиз.

Юқорида айтилганидек, ўтган йили ПФЛ олий лигадаги ҳар бир ўйин учун ўртача 3 миллион сўм сарфлаган. Тўғри, бу у қадар катта маблағ эмасдир. Аммо кўп харажатлар клублар гарданига юкланганини инобатга олсак, шу 3 миллион ошиб-тошиб, ҳомий ташкилотлар гарданига катта юк бўлиб тушганини тахмин қилиш қийин эмас. Хўш, у ҳолда бу йил вазият қандай тус олади? Ҳомийларнинг юки яна оғирлашадими?

Янги регламентга кўра, келаси мавсум Суперлигада 12та жамоа қатнашади. Уларнинг ҳар бири 1 февралга қадар 500 миллион сўм тўлаши лозим. Акс ҳолда, бошига «Обод»­нинг куни тушади. Ҳамма иштирокчилар бадал пулини тўлаган тақдирда ПФЛ ҳисобига 6 миллиард сўм тушади.

Янги мавсумда Суперлига тўрт давра ва икки босқичда ўтказилади. Ўйинлар сони эса умумий ҳисобда 504та бўлиши кутилмоқда. Яъни, ҳар бир жамоага 42тадан ўйин тўғри келади.

Ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, ПФЛ томонидан Суперлигадаги ҳар бир учрашув учун ўртача 11 904 761 сўм сарфланиши кўзда тутилган. Бу рақамни яхлитлаб юборсак, деярли 12 миллион сўм келиб чиқади. Демак, ҳар бир ўйин учун аввалгига қараганда 4 баробар кўпроқ харажат талаб қилинади.

Хўш, бу яхшими ёки ёмон? Клубларимиз бундай харажатга тайёрми?

Агар 2008 йилда қабул қилинган қарорга кўра, ҳар бир клубнинг минимал бюджети 3 миллиард сўм этиб белгиланганини инобатга олсак, назарий жиҳатдан жамоалар бу маблағни тўлаш қудратига эгалар. Бироқ шу билан бирга яна бир жиҳатни ҳам инобатга олиб қўйиш лозим: Суперлигада «Пахтакор»га ўхшаш хусусий клублар кўп топилмайди.

Йўқ, десак ҳам бўлар. Шундай экан, Суперлигадаги қолган 11 жамоа ва шу билан бирга Про-лигадаги 18 иштирокчининг бари давлат ташкилотларига қарам ҳисобланади. Шу ўринда яна бир савол туғилади - шунча маблағни янги формат учун сарфлаш тўғри бўлармикан?

МУКОФОТ ПУЛИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 15:28, 07.01.2018.
Ўқилди: 6857 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.