"Барселона" ёзда 35 ёшли польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски билан хайрлашмоқчи, деб хабар бермоқда Todofichajes интернет нашри.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" бошлиқлари маош ҳисобини енгиллаштириш учун футболчидан қутулмоқчи. Футболчи йилига тахминан 30 миллион евро олади. "Барселона" Левандовскини Саудия Арабистонига ёки Премьер-лига клубларидан бирига қўйиб юборишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Левандовски барча турнирларда 47та ўйинда қатнашиб, 25та гол ва 9та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.