Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Фергюссон ҳақида нималарни биласиз? (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Сер Алекс Фергюсон жаҳон футболи тарихидаги энг кучли мураббийлар учлигига киришига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Биз сер Алекснинг ҳаёти, футболчилик ва мураббийлик фаолияти ҳақидаги иккинчи 10 та ҳақиқатни эътиборингизга хавола этамиз.


11. “МЮ”даги 27 йиллик фаолият
1986-йилнинг 5 ноябрьдида “МЮ” раҳбари Мартин Эдвардс Алексга қўнғироқ қилиб “қизил иблислар”ни бошқаришни таклиф этади. Қаҳрамонимиз эса ўйлаб ўтирмасдан таклифни қабул қилиб, эртаси куниёқ Манчестерликлар мураббийи сифатида таништирилди. Ферги “манкунианликлар”ни бошқарган 27 йили давомида 13 марта Англия чемпионлигини, 5 бора Англия кубогини, 4 марта Англия лига кубогини, 10 бора Англия суперкубогини, 2 бора Чемпионлар лигасини ва бир мартадан Кубок эгалари кубоги, УЕФА суперкубоги, Қитъалараро кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. У “МЮ”ни жами 1500 марта майдонга бошлаб тушиб, 1253 та ғалабани қўлга киритган. Дуранглари сони 490, мағлубиятлари эса 412 тани ташкил этади.

12. “МЮ”га келмаслиги ҳам мумкин эди
Фергюсоннинг Манчестерга кўчиб ўтиши охирги дақиқаларда барбод бўлиши ҳам мумкин эди. Буни кўпчилик билмаса керак. Ўшанда Алекснинг рафиқаси Кети Абердинни тарк этишни истамайди. Лекин Ферги рафиқасини уларни буюк келажак кутаётганлигига ишонтира олган.

13. “МЮ”дан кетмоқчи бўлган
Фергюсон икки марта “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи бўлган. 1993-1994 йиллар мавсумида Ферги “Арсенал” устозинининг маоши уникидан икки баробар кўп эканлигини билиб қолгач, кетишни хоҳлаган. Орадан икки йил ўтгач эса яна ўша мавзу кўтарилган. Яхшиямки “Қизил иблислар” раҳбарияти жаноб Алекснинг “тилини топа олган”.

14. BBCга 7 йил байкот
2004 йили Британия телевидениясида “Ота ва бола” кўрсатуви намойиш этилгач, сер Алекс ВВС каналига интервью беришдан бош тортади. Гап шундаки фильмда канал “МЮ” бош мураббийининг ўғли ҳар бир трансфер мавсуми пайтида отасининг мавқеидан фойдаланганини баён этган. Табиийки бу Фергюсоннинг иззат нафсига теккан. Фақатгина орадан 7 йил ўтгач Фергюсон ВВC канали раҳбарлари билан учрашиб “бойкот”ни бекор қилган.

15. Шахсий совринлар
Фергюсон 27 марта АПЛда ойнинг, 11 марта мавсумнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилган. Шунингдек 4 марта World Soccer нашри версиясига кўра, 3 марта Onze d’Or  журнали версияси кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб топилган. Сер Алекс мураббийлик фаолияти давомида 73 та шахсий совринларга эга чиққан.

16. Ҳакамлар билан жанжаллашишни яхши кўради
Сер Алекс ҳакамларни танқид қилишни яхши кўради. У премьер лигадаги фаолияти давомида ҳакамларни айблаш билан боғлиқ 6 та жанжалда қатнашди ва умумий ҳисобда 15 та ўйинга четлатилиб, 75 минг фунт стерлинг жарима тўлаган.

Давоми>>>

1-қисм

Киритилди: 09:12, 02.02.2018.
Ўқилди: 3011 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.