Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Илҳом Ҳамроев: "Япония билан ўйинда бор кучимизни бериб ўйнаймиз"

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. “B” гуруҳи 3-турида ўзбекистонлик футзалчилар Япония термасига қарши баҳс олиб боради.

Эртага, 5 февраль куни ўтказиладиган ушбу учрашув олдидан Осиё чемпионатида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Эртанги беллашув осон кечмаслигини биламиз, Япония тажрибали ҳисобланади. Аммо бўлажак ўйинда бор кучимизни бериб ўйнаймиз ва ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритишимизга ишонамиз. Тайёргарлик жараёнлари аъло даражада ўтмоқда. Жамоанинг ички муҳити ҳам жуда яхши. Биз эртанги ўйинга тайёрмиз, – деди Илҳом Ҳамроев.

Жанубий Кореяга қарши биринчи тур ўйинида Осиё чемпионатидаги дебют учрашувингизни ўтказиб, гол киритиш уддасидан чиқдингиз. Таассуротларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

“Жанубий Корея билан баҳс биз кутгандек қийин ўтмади. Ўйин давомида устунликка эга бўлиб, тўпни назорат қилдик. Албатта, Осиё чемпионатидаги дебют ўйинимда гол урганимдан хурсандман. Аммо асосий вазифа – жамоанинг ғалабасига доимо ҳисса қўшишдан иборат”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ёш ва маҳоратли футзалчи.

Маълумот учун, Илҳом Ҳамроев 1997 йил 25 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон шаҳрида таваллуд топган. Футзал билан 2013 йилдан бошлаб профессионал тарзда шуғулланиб келади. Илҳом Ҳамроев 2017 йили Таиландда бўлиб ўтган U-20 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлар термаси сардори бўлган. Мазкур мусобақада ёш футзалчи 4 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:17, 04.02.2018.
Ўқилди: 3647 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.