Суперлиганинг 2-тур доирасидаги “Насаф” – “Бухоро” учрашувида (3:1) "аждарлар" ҳужумчиси Бобур Абдуҳолиқов энг яхши ўйинчи деб топилди.
Футболчи ўйиндан сўнг матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввалом бор ассалому алайкум. Сўзимни бошида мухлисларимизга ташаккур билдираман. Улар бугун бизни охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. Бугунги ғалабамизни мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларнинг хурсанд бўлиши учун доимо боримизни берамиз. Навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз", - дейди Абдуҳолиқов.