"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ нимчорак финалида "Севилья"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) рақибнинг кийиниш хонасига кириб, футболчиларни табриклаган.
BBC хабарига кўра, финал ҳуштаги янграганидан сўнг португалиялик мутахассис ўз шогирдлари билан кийиниш хонасига кирган ва бўлиб ўтган воқеаларга реакцияси учун футболчилардан хурсанд эканини ҳамда бу мағлубият фойдали сабоқ бўлишини айтган. Энди Англия кубогида "Брайтон"га қарши ўйинга тайёрланиш кераклигини уқтирган.
Шундан сўнг Моуриньо "Севилья" кийиниш хонасига йўл олган, рақиб футболчиларини табриклаган ва уларга кейинги босқичда омад тилаган. Испаниялик футболчилар мутахасисининг бу ишига тан берганлар ва унинг гапини қарсаклар билан олқишлаганлар.