"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Европа лигаси 1/8 финалида "Локомотив" устидан қозонилган ғаладан сўнг (5:1, 3:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Натижа - фантастика. Бутун жамоа зўр ҳаракат қилди, уларга қойил. Торрес? У очилиб боряпти ва унинг голи бизга ишонч бағишлади.
Томас? Академиямизнинг бошқакўплаб тарбияланувчилари каби бу футболчи менга ёқади. Универсал бўлса ҳам, уни кўпроқ марказда таянч яримҳимоячи сифатида кўраман", - дейди Симеоне.