“Лион” клуби ҳужумчиси Мемфис Депай ўзининг ўйин услубу ҳақида гапирди.
“Албатта, мен жаҳонда энг яхши футболчилардани бири бўлишни истайман. Мен топ-жамоалар ва топ-футболчиларга қарши ўйнашни истайман.
Кучли бўлиш учун менга нима етмаяпти? Очиғини айтганда, ҳаракатларимдаги сифат жойида, фақат бир муаммо шундаки, менга барқарорлик етишмаяпти. Ўзини баланд оляпти деб ўйламанг.
Баъзан таваккал қиламан, баъзан энг яхши қарорларни қабул қилмаслигим мумкин. Дунёнинг энг кучли футболчиси бўлиш учун албатта, таваккал қилишим керак. Кучли бўлишни истасам, шунчаки оддий ўйнамаслигим керак.
Ҳеч қачон “Лион”да ўйнаб, энг яхшилардан бири бўла олмайман. Масалан, Ляказетт ривожланиш учун “Арсенал”га ўтиб кетди”, – дейди Депай.