ЕЧЛ нимчорак финалининг жавоб учрашувида (2:1) "Манчестер Юнайтед" дарвозасига иккита гол урган "Севилья" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер Франция терма жамоасига чақирилди.
Футболчи беш йиллик танаффусдан сўнг яна терма жамоадан таклиф олди.
"Франция терма жамоасига чақирилмаган вақтимга қарамайман. Аммо бу вақтда нима қила олганим ҳақида ўйлайман. Бу маълум вақтни олди. Тушунасизми, мен кўп ишладим, терма амоага икки йил, уч, ўн йилдан кейин ҳам чақирилишим мумкин эди. Бунга тайёр эдим. Ниҳоят миллий терма жамоадаман.
Термага чақирилганимни эшитиб, кучли ҳиссиётни кечирдим. Албатта, бу мен учун жуда муҳим, аммо ота-онам, дўстларимнин қувончларини кўргач, буни янада яхшироқ ҳис қилдим. Баданимда чумоли ўрмалагандай бўлди", - дейди Бен-Йеддер.