Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Барселона»нинг ЕЧЛдаги энг шармандали 10та мағлубияти (фото)

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» клуби Чемпионлар Лигаси чоракфинали жавоб баҳсида «Рома»га 0:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақани тарк этди. Бу мағлубият каталонияликларнинг мусобақа тарихидаги энг катта омадсизликлари қаторидан жой олди.

Россиянинг «Чемпионат» сайти уларнинг 10тасини эсга олди.

1992/93 мавсуми. «Барселона» – ЦСКА – 2:3

Совриннинг амалдаги соҳиби шов-шувли тарзда Россиянинг ёш жамоасига ютқазиб, саралаш босқичидаёқ турнирни тарк этди ва гуруҳ босқичига чиқолмади. Москвадаги ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди, ўз майдонида эса, «Барселона» 1-бўлимдаёқ 2:0 ҳисобида олдинда эди. Аммо, Бушманов, Машкарин ва Карсаковнинг голлари эвазига ЦСКА йилнинг асосий сенсациясини содир қилди.

1993/94 мавсуми. «Барселона» – «Милан» – 0:4

Кейинги мавсумда каталонияликлар Чемпионлар Лигаси финалига чиқдилар ва «Милан» клубидан қақшатқич зарба едилар. Ўйиндан олдин, кўплаб мутахассислар Йоҳан Кройфф шогирдларини асосий фаворит деб ҳисоблашаётганди. Аммо, майдонда Фабио Капелло қўл остидаги «Милан» устунлик қилди. 1-бўлимда Даниэль Массаро томонидан урилган 2та гол шармандали натижани бошлаб берган эди.

1997/98 мавсуми. «Динамо» Киев – «Барселона» – 3:0 ва 4:0

Валерий Лобановский қўл остидаги Киевнинг «Динамо» клуби гуруҳ босқичининг ҳар иккала ўйинида ҳам «Барселона»ни янчиб ташлади. Киевда Сергей Ребров, Юрий Максимов ва Юрий Калитвинцевнинг голлари мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. «Камп Ноу»даги 0:4 ҳисоби эса «Барселона»нинг еврокубоклар тарихида, ўз майдонидаги энг йирик мағлубияти бўлди. Каталония пойтахтида Андрей Шевченко ҳет-трикка эришди.

1999/2000 мавсуми. «Валенсия» – «Барселона» – 4:1

Луи ван Гаал бошчилигидаги «Барселона» мусобақа яримфиналида Эктор Купер қўл остидаги «Валенсия»га ютқазиб, финалга чиқолмади. Қарама-қаршилик тақдири дастлабки ўйиндаёқ ҳал бўлди. «Кўршапалаклар» ўз майдонида 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Каталонияликлар 1-бўлимдаёқ учта тўп ўтказиб юборишди. Ўз майдонида эса атиги 2:1 ҳисобида зафар қучдилар.

2001/02 мавсуми. «Рома» – «Барселона» – 3:0

Римликлар ўз майдонида аввал ҳам «Барселона»ни йирик ҳисобда мағлуб этишганди. Бу 2001/02 мавсуми гуруҳ босқичида юз берди. Пепе Рейна дарвозасига барча голлар 2-бўлимнинг сўнгги ярим соати ичида урилди. Голларга Эмерсон, Винченцо Монтелла ва Дамиано Томмази муаллифлик қилишди. Айтганча, ўша пайтда «Рома»ни Фабио Капелло бошқараётган эди.

2012/13 мавсуми. «Бавария» – «Барселона» – 4:0 ва 3:0

Беш йил олдин «Барселона» Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Бавария»га умумий 0:7 ҳисобида ютқазди. Юпп Ҳайнкес қўл остидаги мюнхенликлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва дастлабки ўйиндаёқ 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, беллашув тақдирини ҳал қилишди.

2016/17 мавсуми. «ПСЖ» – «Барселона» – 4:0

Ўтган мавсумда «Барселона» Чемпионлар Лигасини нимчоракфиналдаёқ тарк этадигандек туюлганди. «ПСЖ» клубига қарши дастлабки ўйиндаёқ каталонияликлар 4:0 ҳисобида тор-мор этилди. Аммо, «Барса» ўз майдонида ҳақиқий мўъжиза содир этиб, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

2016/17 мавсуми. «Ювентус» – «Барселона» – 3:0

Чорак финалда «Барселона» Туринда «Ювентус»га 0:3 ҳисобида ютқазди. Пауло Дибала ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди. «Камп Ноу»да италияликлар ҳимояда ишончли ўйнаб, 0:0 ҳисобини сақлаб қолишди ва «Барселона»ни мусобақадан чиқариб юборишди.

Манба: tribuna.uz
Киритилди: 15:38, 11.04.2018.
Ўқилди: 18998 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2679]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2411]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2297]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2212]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2204]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2089]

Гринвуд Англияга қайтишга қарор қилди [2039]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2025]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [1993]

АПЛнинг топ-клуби Моуриньони таклиф қилмоқчи [1908]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.