Кириш Регистрация

Pepsi Суперлига: Апрель ойининг энг яхшилари мукофотларини қабул қилишди

Баҳо:
+ | -

Ой бошида Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари, сардорлари ҳамда футбол мухлислари овоз бериш орқали аниқлаб борадиган “Ойнинг энг яхшилари” танловининг апрель ойи ғолибларини эълон қилган эдик. Кечаги тур доираларида ғолиблар ўз совғаларини қабул қилиб олишди.

Энг чиройли гол муаллифи — Элгужа Григалашвили (“Қизилқум”).

12-тур доирасида “Локомотив” – “Қизилқум” жамоаларининг учрашуви чоғида Григалашвили махсус соврин билан тақдирланди. Унинг жамоадошлари эса етакчи клубга қарши сафарда тўп суришларига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани бой берсаларда, дуранг натижани қайд этишга муваффақ бўлишди.

Энг яхши дарвозабон — Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”).

Кеча Қўқонда “Бухоро”га қарши ўйин олдидан клуб раҳбарияти Ўткирни махсус соврин билан тантанали равишда тақдирлади. Ўткир учрашувда ҳам рақибларнинг бир неча хавфли вазиятларини бартараф этишга эришди, бироқ омад шу куни бухороликларга кулиб боққанди.

Энг яхши мураббий — Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)

Қўқондаги ўйин Улуғбек учун икки карра қувончли келди. Учрашув бошида ўзига атлаган Ой лаураети совринини қабул қилиб олди, учрашув сўнггида эса шогирдларининг умумий совғасига сазовор бўлди.

Энг яхши футболчи — Арслонмурод Омонов (“Бухоро”)

Юқоридаги сўзларимиз Арслонмуродга ҳам тегишли. Ойнинг энг яхшиларига аталган совринни қабул қилган футболчи учрашувда гол киритишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:30, 23.05.2018.
Ўқилди: 2766 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6587]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5389]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3612]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2715]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2349]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2317]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2304]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2219]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2153]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2067]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.