Кириш Регистрация

Жиззахда мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича ўқув семинари бошланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича навбатдаги семинар Жиззах вилоятида бошланди.

Жиззах Политехника институти мажлислар залида семинарнинг очилиши бўлиб ўтди. Семинарни Жиззах вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице президенти Анвар Мусулманов очиб берди. У ўз сўзида Президентимизнинг футболга бераётган эътиборлари ва болалар футболини ривожлантириш, вилоятдаги футбол мактаблари ва академия фаолияти, келгуси режалар ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, семинарда Жиззах вилоятидаги БЎСМ, ИБЎСМ ва спорт муассаларида фаолият олиб бораётган мураббийлар, Жиззах вилоят футбол ассоциацияси вакиллари  иштирок этди. Семинарни ЎФА академияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Онгар Жалимов олиб бормоқда.

Семинарда ЎФА ва ОФК инструктори Зоир Ҳасанов ҳам иштирок этмоқда. 9-11 июнь кунлари бўлиб ўтадиган ушбу семинарда мураббийларнинг назарий ва амалий билимлари синовдан ўтказилади. Назарий машғулотларда мураббийларнинг ўз соҳалари бўйича билимлари текширилса, амалий машғулотларда мураббийларнинг машғулотларга тайёргарлик кўриши, машғулотларда болаларга қандай кўрсатмалар бериш ва футболчиларнинг хатоларини қай тарзда тайёрлаш кераклиги ҳақида кўрсатмалар берилади ва мураббийларнинг ҳаракатлари назорат қилинади. Семинар якунида эса мураббийлар имтихон топширишади.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:43, 09.06.2018.
Ўқилди: 1695 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик