Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Жаҳон чемпионатлари билан боғлиқ қизиқ фактлар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
Жаҳон чемпионатлари тарихида бир ўйинда энг кўп гол 1954 йили Австрия – Швейцария ўйинида киритилган. Ўйин 7:5 ҳисобида австрияликлар ғалабаси билан тугаган. Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган илк Осиё жамоаси Ҳиндистондир (1938) Конкакаф жамоалари ичида энг яхши натижа АҚШ га тегишли. Америкаликлар 1930 йилда ярим финалгача боришган. Мексика терма жамоаси эса икки марта ва ўтган жаҳон чемпионатида Коста Рика терма жамоалари чорак финал иштирокчиси бўлган. Осиё терма жамоалари ичида Жанубий Корея энг яхши натижани қайд этган Корейслар ўз майдонларида бўлиб ўтган турнирда ярим финалгача етиб боришган. Африканинг уч жамоаси (Камерун 1990, Сенегал 2002, Гана 2010) чорак финалгача етиб боришган. Камерун ва Сенегал рақибларга қўшимча вақтда бой берган бўлишса, Гана Уругвайга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган. Европа жамоалари 11 маротаба жаҳон чемпиони бўлишган, Лотин Америкаси вакилларида бундай ғалабалар сони 9 та. Германия терма жамоаси энг кўп финал ўйинида қатнашган – 8 марта. Италия терма жамоаси ҳам Германия (3), ҳам Бразилия (2) ни бир мартадан ортиқ мағлубиятга учратган ягона жамоа саналади.  1934 йилги чемпионатнинг ўзига хослиги шундаки, унда жорий чемпион, яъни аввалги турнир ғолиби қатнашмаган. 2014 йилда Испания, 2010 йилда Италия, 2002 йилда Франция терма жамоаси турнирга жорий чемпион сифатида келиб, гуруҳ босқичидан тарк этишган. Бунақа ҳолат бошқа мундиалларда рўй бермаган.   Нидерландия терма жамоаси уч маротаба ЖЧ финалида ўйнаб, бирор марта ҳам ғалаба қозона олмаган. Шунингдек, Венгрия ва Чехославакия терма жамоалари 2 мартадан финал ўйинини бой беришган. Финалда энг кўп мағлубиятга учраган жамоа Германиядир – 4 та. Икки маротаба ЖЧ ғолиби пенальтилар сериясига кўра аниқланган. Ҳар икки сафар ҳам жамоалардан бири Италия бўлган. 1994 йилда улар Бразилияга имкониятни бой беришган бўлишса, 2006 йили Франциядан устун келишган. Сўнгги уч жаҳон чемпионати финалида ғолибни аниқлаш учун асосий вақт етмаяпти. Германия ва Испания терма жамоалари ҳал қилувчи голни қўшимча таймларда киритишган. 2010 йилда биринчи маротаба жаҳон чемпионати мезбони гуруҳдан чиқа олмаган. Англия жаҳон чемпиони бўлган лекин ўз қитъасида чемпион бўла олмаган ягона терма жамоадир. Олег Соленко (Россия) ЖЧ–94 гуруҳ босқичида Камерун терма жамоаси дарвозасига 5 та тўп киритган. Бу бир ўйинда бир футболчи томонидан киритилган энг кўп гол ҳисобланади. Футбол қироли Пеле энг кўп – 3 маротаба жаҳон чемпиони унвонига эга бўлган. Энг кўп олтин медал эса бразилиялик бошқа бир шахс Марио Загалонинг уйида мавжуд – 4 та. У футболчи сифатида 1958, 1962 йилларда, бош мураббий сифатида 1970 йилда ва ёрдамчи мураббий сифатида 1994 йилда олтин медални қўлга киритган. Украиналик дарвозабон Александр Шовковский пенальтилар сериясида бирорта ҳам гол ўтказмаган ягона дарвозабондир. ЖЧ-2006 1/8 финалида Украина Швейцарияни пенальтилар сериясида 3:0 ҳисобида мағлуб этган.  Давоми>>>  
Киритилди: 20:02, 09.06.2018.
Ўқилди: 5336 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.