Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэл Жезус Швейцарияга қарши ўйиндан сўнг фикрларини билдириб ўтди.
– Биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келгунича ҳаракат қилдик. Аммо, рақибимиз оддий эмасди.
– Кейинги сафар ғалаба қозониш учун нима қилиш керак?
–Ҳеч нарса, шундай тарзда ўйнаш лозим. Гол урдик ғалабани эса қўлдан бой бердик. Хатолар бўлиб туради. Шунчаки, хатоларни бироз камайтириш керак”, - дейди Жезус.