ФИФА аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона билан ЖЧ-2018 пайтидаги ҳамкорликни тўхтатди.
57 ёшли Марадона Жанни Инфантино ташаббуси билан ташкил этилган "Афсоналар" лойиҳаси доирасида Мундиал ўйинларини стадиондан кузатиб келаётганди. ФИФА унга ҳар бир ташриф учун 11 минг евродан пул тўлаётганди. Бундан ташқари, транспорт, яшаш ва бошқа харажатлар ҳам ФИФА томонидан қопланаётганди.
Аргентина - Нигерия ўйини (2:1) пайтида Диего Марадона ўзини ғалати тутгани боис у билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинди. У Рохо томонидан киритилган ғалаба тўпини нишонлаш чоғида ўрта бармоғини кўрсатди.
Марадона бугун бўлиб ўтадиган Аргентина ва Франция ўртасидаги нимчорак финал баҳсига ташриф буюриши кутилмоқда. Аммо бу сафар ФИФА уни жиддий огоҳлантирди: агар у ўзини яна шундай тутадиган бўлса, стадионга ташриф буюришдан маҳрум этилиши мумкин.