Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЖЧ-2018. Дастлабки финалчи аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида финал йўлланмасини қўлга киритган илк жамоа номи аниқ бўлди.

Франция ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг дастлабки 45 дақиқалиги жуда қизиқарли кечди, хавфли вазиятларга бой бўлди. Ўйин бошидан бельгияликлар тўп назоратини ўз томонига олишди. "Қизил иблислар" бир неча марта қизиқарли комбинациялар ташкил қилишди. Баҳснинг 16-дақиқасида де Брюйненинг узатмасидан кейин Азар жарима майдончасининг чап томонида тўпни эгаллади ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Эден яна бир зарба йўллади, аммо бу сафар вазият бор-йўғи бурчак тўпи билан якунланди. Орадан 2 дақиқа ўтиб бельгияликлар ҳисобни очишга яқин келишди. Бурчак тўпи ўйинга киритилган вазиятда тўп Алдервейрельдга келиб тушди. Унинг зарбаси нақ "тўққизлик"га кираётганди, аммо Льорис маҳорат кўрсатиб, зарбани қайтарди.

Бўлимнинг иккинчи ярмида энди французлар хавфли вазиятлар ярата бошлашди. Олис масофадан етказилган узатма натижасида Килиан ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томондан ёрдамга келаётган Жируга пас берди. Оливье зарба беришни қойиллатмади.

Баҳснинг 39-дақиқасида Мбаппе жарима майдончасига яширин узатма берди ва Павар дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Француз ҳимоячисининг зарбасини Куртуа оёғи билан қайтариб қолди. Агар Павар бироз, кўп эмас, бир қарич баландроқ зарба берганида, тўп аниқ тўрга бориб тушган бўларди.

Иккинчи бўлим бошидаги "стандарт" Дешам шогирдлари учун омадли келди. Бурчакдан етказиб берилган узатмани Умтити бош билан дарвоза томон бурди. Тўп Феллайнига тегиб, рекошет ҳолатни юзага келтиргани учун бўлса керак, Куртуа яқин бурчакдан тўпни ўтказиб юборди.

Мазкур гол иккинчи бўлимнинг бир хил кўринишга олиб келди: Франция бутун жамоа бўлиб ҳимояланди, Бельгия рақиб мудофаасини ёриб ўтишга ҳаракат қилди. Тайм давомида Мартинес алмашириш орқали ҳужум чизиғини кучайтириб борган бўлса, Дешам ҳимояни мустаҳкамлаш пайида бўлди. Баҳс сўнггига қадар бельгияликлар рақиб дарвозаси томон 2та хавфли зарба йўллай олишди. Мертенс ўнг қанотдан берган узатмага Феллайни 11 метрли нуқта устида зарба берди. Тўп шундоққина тўсин олдидан ўтиб кетди. Витсель жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кучли зарбани Льорис муштлари билан уриб юборди.

Қўшиб берилган дақиқаларда эса Франция иккинчи голни уришга яқин келди. Дастлаб Гризманн ва Толиссо томонидан йўлланган зарбаларни Тибо Куртуа қийинчилик билан бўлса-да бартараф этишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг дастлабки финалчисига айланди. Бельгия термаси бронза медали учун баҳсда майдонга тушади.

ЖЧ-2018, ярим финал
Франция – Бельгия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 51 Умтити.
Франция – Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Канте, Погба, Мбаппе, Гризманн, Матюиди (Толиссо, 86), Жиру (Нзонзи, 85).
Бельгия – Куртуа, Шадли (Батшуайи, 90), Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Витцель, Дембеле (Мертенс, 60), де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Азар, Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:00, 11.07.2018.
Ўқилди: 5071 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.