"Тоттенҳэм" ҳужумчиси Харри Кейн АПЛнинг 3-турида "МЮ"га қарши учрашувда (3:0) гол урди ва ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди
"Олд Траффорд"да мана шундай ғалабага эришиш ажойиб, биз ўзимизни кўрсатдик. Биз яхши стартни истагандик ва учала ўйинда ҳам ғалабага ришдик. Ажойиб бошланиш!
Биз ўз тарихимизни яратишни истаймиз. Биз доим жадвал чўққисида бўладиган жамоа эмасмиз, аммо энди бунинг вақти келди. Янги босқичга чиқишимиз учун бизда иштиёқ ҳам, чанқоқ ҳам бор", - дейди Кейн.