Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Сув полоси. Ўсмирларимиз иккинчи турда эронлик рақибларига мағлуб бўлишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги VI Осиё чемпионати давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг очилиш маросими ва биринчи кун баҳслари ўтказилганди. Биринчи турда йигитларимиз Жанубий Корея вакилларини 16:10 ҳисобида мағлубиятга учратгандилар. Бугун ўғил болалар ўртасида иккинчи тур ўйинлари ташкил қилинди. Афсуски, бугун эронлик тенгқурларига қарши баҳс олиб борган ўсмирларимиз 7:15 ҳисобларида ютқазиб қўйишди.

Сув полоси. Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати.

25 октябрь. 2-тур.

Япония – Қозоғистон 26:6
Ўзбекистон – Эрон 7:15
Хитой – Жанубий Корея 17:9

Эртага мусобақа доирасида қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

Ўғил болалар, 3-тур:

Қозоғистон – Ўзбекистон
Жанубий Корея – Япония
Эрон – Хитой

Қизлар, 2-тур:

Қозоғистон – Ўзбекистон
Хитой – Япония.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:37, 25.10.2018.
Ўқилди: 2233 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик