Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3610-сонли қарорига асосан юртимизда 14 та Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ҳамда 1 та Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил қилинганидан футбол мухлисларининг хабарлари бор.
Ушбу академияларда таълим олаётган футболчиларнинг сифатли таълим олишлари, уларга керакли барча шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бир қатор чора тадбирлра амалга оширилмоқда.
Хусусан, ёш футболчиларнинг тўғри овқатланиши улар организмининг тўғри ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун академияларда махсус диетолог лавозими ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда улар болалар учун тайёрланаётган таомларни назорат қилиб боришмоқда.
Академияларда фаолият олиб бораётган диетологларнинг малакасини ошириш мақсадида 29-30 октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида ўқув-семинар курслари ташкил этилмоқда. Бу семинарни ўтказиш учун малакали диетолог Нуриддин Отабоев таклиф этилган. Ушбу семинарда республикамизда фаолият олиб бораётган барча футбол академияларининг диетологлари иштирок этишади.
«Реал»нинг 2026/27 йилги мавсум учун асосий таркиби маълум бўлди [3724]
Диоманде АПЛга ўтишга яқин [3200]
«Челси» сотиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилинди [3165]
Расман. Беҳруз Каримов Европа жамоасига ўтди [2964]
“Барселона” Алваресни қўлга киритишнинг янги усулини топди [2702]
Ферран Торрес «ПСЖ»га ўтишга яқин — трансфер қиймати маълум [2581]
Флик “Барселона”нинг икки футболчисига чиқиш эшикларини кўрсатди [2448]
Моуриньо «Реал»да бешта янги қатъий қоида жорий қилди [2382]
Polymarket Чемпионлар лигаси — 2026/2027 мавсумининг фаворитларини аниқлади [2260]













