Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ОФКнинг халқаро “А” сертификати учун мураббийлик ўқув курси бўлиб ўтмоқда. Ушбу ўқув курси 18 ноябрь кунига қадар давом этади. Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.
Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар.
Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Копадзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти.
Ўқув жараёнида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда. Ўқиш якунида иштирокчилар амалий ва назарий имтиҳонлар билан бирга ўзларига юклатилган вазифани тақдимот шаклида ҳимоя қилишади.
«Реал»нинг 2026/27 йилги мавсум учун асосий таркиби маълум бўлди [3724]
Диоманде АПЛга ўтишга яқин [3200]
«Челси» сотиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилинди [3165]
Расман. Беҳруз Каримов Европа жамоасига ўтди [2964]
“Барселона” Алваресни қўлга киритишнинг янги усулини топди [2702]
Ферран Торрес «ПСЖ»га ўтишга яқин — трансфер қиймати маълум [2581]
Флик “Барселона”нинг икки футболчисига чиқиш эшикларини кўрсатди [2448]
Моуриньо «Реал»да бешта янги қатъий қоида жорий қилди [2382]
Polymarket Чемпионлар лигаси — 2026/2027 мавсумининг фаворитларини аниқлади [2260]













