"Барселона" ҳимоя чизиғини "Зенит" ҳимоячиси Бранислав Иванович билан кучайтириш вариантини ўрганмоқда, дея хабар беради Mundo Deportivo.
Манбага кўра, каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде Самуэл Умтити ва Томас Вермаленнинг жароҳатларидан сўнг ҳимоячи изламоқда. "Зенит" ҳимоячиси асосий номзод бўлиб турибди. Бундан ташқари каталонияликлар Давид Луис ("Челси") ва Лоран Косельнини ("Арсенал") кўзлаяптилар.
Шунингдек, кенгайтирилган рўйхатда Бенедикт Хёведес, Ведран Чорлука ("Локомотив"), Меҳди Бенатиа ("Ювентус"), Раул Альбиол ("Наполи"), Пепе, Домагой Вида (иккиси - "Бешиктош"), Данте ("Ницца"), Невен Суботич, Тимоте Колодзейчак (иккиси - "Сент-Этьен"), Одил Рами ("Марсель") ва Жозе Фонте ("Лилль") каби ўйинчилар бор.