2019 йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича 17-Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Мусобақа 5 январь - 1 февраль кунларига мўлжалланган. Унду Осиёнинг 24та кучли терма жамоаси, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам қатнашади. Осиё Кубоги БААнинг тўртта шаҳрида бўлиб ўтади: Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн ва Шаржа.
Бугун мазкур турнир бошланишига роппа-роса 60 кун қолди. Осиё Кубоги 1956 йилдан бошлаб ўтказиб келинади. Мусобақа тарихи давомида қуйидаги терма жамоалар Осиё Кубогини қўлга киритишган: Жанубий Корея, Исроил, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони, Япония, Ироқ ва Австралия. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби Австралия терма жамоаси ҳисобланади.
2019 йилдаги Осиё Кубоги Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳисоб бўйича 7-бўлади. Мусобақадаги энг яхши натижага Ўзбекистон 2011 йилда эришган. Ўшанда терма жамоамиз 4-ўринни қўлга киритганди. Осиё Кубогидан ўрин олган учрашувларда Ўзбекистон МТЖ таркибида энг кўп гол киритган футболчимиз Александр Гейнрих ҳисобланади. Унинг ҳисобида жами 6та гол бор.
Осиё Кубоги - 2019 мусобақасида Ўзбекистон МТЖ "F" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳимизда Уммон, Туркманистон ва Япония терма жамоалари ўрин олишган.
Дастлабки баҳсни вакилларимиз 9 январь куни Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўтказишади. 13 январь куни Дубайда Туркманистон терма жамоасига қарши майдонга тушсак, гуруҳдаги сўнгги ўйин 17 январь куни Ал-Айн шаҳрида Японияга қарши бўлиб ўтади.
Zo'r TV бугун «эл-класико»ни жонли намойиш этади [5538]
«Барселона» «Манчестер Сити» билан икки юлдуз футболчининг трансфери бўйича музокара бошлади [4788]
"Реал" таркибида жиддий йўқотиш юзага келди [4249]
Futbol TV ва Sport TV телеканаллари 25-октябрь куни 5 та футбол баҳсини жонли трансляция қилади [3873]
"Эл-класико"да ким ғалаба қозонади? Таҳлилчилар ўз тахминини эълон қилди [3301]
"Реал" рад этган футболчи "Барселона"да ўзини кўрсатмоқда [3036]
"Барселона" "ПСЖ" юлдузини 140 миллион еврога сотиб олиши мумкин [2508]
"Барселона" "Реал"га қарши "эл-класико" учун қайдномани эълон қилди [2246]
Неймар: "Фаолиятимнинг энг яхши даври "Барселона"да ўтмаган" [1784]













