“Вильярреал” ярим ҳимоячиси Пабло Форнальс Англияга кўчиб ўтиши мумкин.
“Арсенал” қишда Форнальсни сотиб олмоқчи. Шунингдек, ушбу футболчининг хизматига “Вест Хэм” ва “Фулхэм” клублари қизиқмоқда деб хабар беради Marca нашри.
Маълумот учун, 22 ёшли футболчининг “сариқ сув ости кемаси” билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули эса 30 млн еврони ташкил қилади.