Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Ж.Корея-Ўзбекистон(4:0): Паулу Бенту ва Эктор Купернинг ўйин хусусидаги фикрлари...

Баҳо:
+ | -

Кеча бўлиб ўтган Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувидан сўнг кореяликлар бош мураббийи интервью берди. Хабарингиз бор, кечаги баҳсда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Бугун эса ОФК расмий сайти кореяликлар устози Паулу Бентунинг ўйиндан кейинги фикрларини чоп этди. Айтиш мумкинки, португалиялик мураббий иш бошлаганидан бери Жанубий Корея унинг қўл остида 6та учрашув ўтказиб, бирортасида мағлуб бўлмади, деб келтирмоқда championat.asia сайти.

Мураббий ўйин ҳақида шундай деди: "Биз бутун учрашувни назорат қилдик. Биринчи таймдан сўнг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгандик, танаффус пайтида яна ҳужум қилиш кераклигини айтдим. Бу эса чиройли натижага олиб келди. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз. Мен барча футболчилар терма жамоанинг мақсади қаерга бориш эканини тушуниб етишларини хоҳлайман. Биз ўз фалсафамиздан оғишмай фақат мақсад сари ҳаракат қилишда давом этамиз".
***

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Жанубий Кореяга (0:4) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин натижасидан қониқмадим, аммо футболчиларимда тактика борасида ўсиш борлигини кўрдим.  Ўйин натижасининг салбий бўлишига футболчиларнинг жисмоний ҳолати маромида эмаслиги сабаб бўлди. Ўйин охирида биз анча чарчаб қолдик. Аммо тактика борасида анча олдинга силжидик», - деди Купер.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси 2та голни ўйин бошида (9 ва 24-дақиқа) ва яна 2та голни ўйин охирида (70 ва 81-дақиқа) ўтказиб юборган эди, деб ёзмоқда tribuna.uz сайти.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 19:58, 21.11.2018.
Ўқилди: 10649 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4398]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3624]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3396]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2446]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2232]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2143]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2120]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2083]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1822]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик