Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўзбекистон Токио Олимпиадасида жамоавий спорт турлари бўйича ҳам иштирок этишни мақсад қилган

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Шу кунларда Миллий олимпия қўмитасида юртимиздаги спорт федерациялари билан ҳамкорликда Токио Олимпиадаси учун ишлаб чиқилган режаларнинг кенг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Бунгача енгил атлетика ва бокс федерацияси вакиллари билан ана шундай йиғилиш ташкил қилинди. Навбатдаги учрашув бирйўла тўрт спорт тури вакили билан ўтказилди. Унда баскетбол, гандбол, сув полоси ва сувга сакраш бўйича мутахассислар иштирок этишди.

Сир эмаски, юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон хеч қачон Олимпия ўйинларида иштирок этмаган. Бугун ўтказилган учрашувда жамоаларимизнинг Токио Олимпия ўйинлари учун лицензия олиш имкониятлари муҳокама қилинди. Федерация мутасаддилари МОҚ раҳбариятига Олимпиада йўлланмасига эга чиқиш учун нималар қилиш лозимлиги, қайси йўналишда иш олиб бормоқчи эканликлари ҳақида маълумот бердилар.

Эслатиб ўтамиз, бугун Миллий олимпия қўмитаси томонидан Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун 100 миллион сўмдан пул мукофоти берилиши маълум қилинди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:40, 22.11.2018.
Ўқилди: 2538 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.