Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Умид Аҳмаджонов: «Президентимиз айтганлар: футболни кўтариш ёки йўқ қилиш керак»

Баҳо:
+ | -

30 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати, биринчи марта формати янгиланган ҳолда ўтказилган Суперлига якунланди.

Kun.uz Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов билан интервью уюштирди.

— ЎФА мавсум бошида Суперлигада иштирок этувчи жамоаларнинг 25 миллиард сўмдан пули бўлиши кераклигини маълум қилганди. Лекин мавсум ўртасига келиб «Бухоро» клуби футболчиларининг маошларини тўлолмай қолди.

Бундан келиб чиқадики, «Бухоро» 25 миллиард сўм пули бўлмай туриб Суперлигада қатнашишга рухсат олган, тўғрими? Ёки клубдагилар ярим мавсумдаёқ 25 миллиард сўмни ишлатиб қўйишганми?

— Бир жиҳатни тушунинг, агар 25 миллиард пули бўлмаган жамоани Суперлигада ўйнатмасак, унда фақатгина 2та клуб қолиши мумкин. Одатда ҳомийлар нормал футбол клубининг йиллик сметаси қанча бўлиши керак деган саволни ўртага ташлайди.

25 миллиард айнан улар учун қаратилган. Суперлигада иштирок этадиган ва ўз олдига бирор мақсад қўядиган клубнинг йиллик сметаси шу суммадан кам бўлмаслиги керак аслида. Бироқ биз давлат ташкилотларни мажбурлаб, улардан пул ундириб берадиган ташкилот эмасмиз, биз маслаҳат берамиз, тавсия берамиз.

Унга қулоқ солинмаган тақдирда эса клублар картотекадан чиқа олмайди ёки ўз олдига бирор мақсад қўя олмайди. Масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор.

Кимдир шу 25 миллиардни ҳам самарали ишлата олмайди, келажакка пойдевор қўймайди, балки бир йилдаёқ еб битиради. Яна кимдир эса 20 миллиард билан ҳам анча самарали ишлай олади. Бу энди клубларни бошқараётган раҳбарларга боғлиқ масала.

— ПФЛ мавсум аввалида «Динамо» ва «Машъал» каби жамоаларга стадионларидаги шароитлар яхши эмаслигини айтиб, Суперлигада қатнашишга рухсат бермади.

Мавсум давомида эса Суперлигада иштирок этишга рухсат олган бир қатор жамоаларнинг стадионларида табло, майдон, электр тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги кўриниб қолди.

Бу ҳолатлар турган гапки самарқандлик ва мубораклик мухлисларни норози қилгани табиий. Нега уларга айрича муносабатда бўлинди?

— Лицензиялаш талабида фақатгина майдон эмас, бошқа жиҳатлар ҳам бор. Клубларнинг ўзида Суперлигада ўйнаш учун хоҳиш, имконият бўлиши керак. Бу йил ўша хоҳиш нисбатан «Машъал»да кўринмоқда, бироқ «Динамо» Про-лигадаги рақобатда ҳам ютиб чиқа олмади.

Келаси мавсум учун талабларда катта фарқ йўқ, бироқ жамоалар билишсинки, ижро қаттиқ бўлади. Бу сафар ҳам шунчаки қутулиб қоламан деб ўйлаган клуб Суперлигада ўйнамайди.

Энди ҳеч кимни аяш йўқ. Президентимиз бошида айтганларидек, футболни ёки кўтариш керак ёки йўқ қилиш. Биз уни кўтармоқчимиз, мақсади бошқачароқ бўлганларга эса орамизда жой йўқ.

— ПФЛ айни дамда фақат учта жамоанинг майдони талаб даражасида эканини маълум қилди. Демак, қолган 9 жамоа бутун мавсум давомида талаб даражасида бўлмаган майдонда ўйнаб келган. ПФЛ майдони талабга жавоб бермаган жамоаларни қандай қилиб лицензиядан ўтказган? Ёки талаблар ўзгариб қолдими?

—Сизга мисол келтираман. Йил бошида АГМК стадионининг майдони зўр ҳолатда эди. Кейин эса унинг майсалари сарғайиб кетди. Кимдир йўқни бор қилиб кўрсатади, кимдир борни йўқ қилади.

Нега «Насаф», «Пахтакор», «Локомотив» стадионларининг ҳолати ўзгармайди, чунки уларда стадион майдонига жавоб берувчи алоҳида персоналлар бор. 2018 йилги мавсум шу хулосага сабаб бўлди, энди ПФЛ мана шундай штатларни ҳам талаб қилиши керак экан.

Келаси йилдан бундай ишчилар ҳар бир стадионда бўлиши керак. Йўқса йил бошида бинойидек кўринган стадионлар, кузга келиб қараб бўлмайдиган аҳволда қоляпти.

Манба: Stadion
Киритилди: 12:12, 03.12.2018.
Ўқилди: 4358 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [10010]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4568]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2854]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2764]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2595]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [2087]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1963]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1594]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1425]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1346]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик