Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

Бундеслига фаворити - «ўжар тойчоқлар»

Баҳо:
+ | -

Шаҳар номини ёзишдаги қийинчиликлардан фориғ бўлиш мақсадида улар ўзларини «шунчаки «Боруссия» деб аташни маъқул кўришган, шармандали мағлубиятдан кейин дабдаласи чиққан ҳимоя чизиғини тартибга келтиришни «Реал»дан илтимос қилишган, жамоани Швейцария термасининг ўзига хос филиалига айлантиришганди. Энди эса, дортмундлик номдошларини изма-из қувишда давом этмоқдалар. Қизиқ, бу ўжар «тойчоқлар» суруви қаердан ва қай тариқа пайдо бўлди?

Швейцария элчихонаси

Бундеслига - швейцариялик футболчиларнинг иккинчи уйи, «Боруссия-М» - мириқиб суҳбатлашадиган маскан. Ҳозирда «тойчоқлар» шарафини ҳимоя қилаётганларнинг 5 нафари Швейцария вакиллари: Ян Зоммер, Нико Эльведи, Денис Закария, Йосип Дрмич ва Михаэль Ланг. Жамоанинг кўзга кўринган «суяксиндирари» - Гранит Жака яқинда Менхенгладбахни тарк этиб, АПЛга ўтиб кетди. Хўш, бу ўлка вакиллари нима сабабдан «Боруссия-М»ни Бундеслиганинг бошқа жамоаларидан афзал кўрадилар?

Бетараф мамлакат ва Менхенгладбах клуби ўртасидаги узвий алоқа икки мутахассиснинг саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. 2008 йилда «Герта»га устозлик қилаётган Люсьен Фавр «Гладбах» ёшларига масъул бўлган Макс Эберль билан танишиб қолган ва унга швейцариялик ёш иқтидор соҳиблари ҳақида гапириб берганди. Уч йилдан кейин Фавр «Боруссия-М»да бош мураббий, Эберль эса спорт директори лавозимларини эгаллашди. Шу тариқа ажойиб жуфт-лик юзага келди. Швейцариялик мураббий у ердаги ёш футболчилар билан яхши таниш, Менхенгладбахга Марко Ройсни олиб келган Эберль эса жамоага нима кераклигини яхши биларди. Шу боис, ҳамкорлик ўта самарали кечди. Фавр жамоадан кетган бўлсада, у қолдирган мерос ҳамон ўз мевасини бермоқда: швейцариялик футболчилар спорт директорига ёқиб қолишди. «Бу мамлакатда ёшлар билан ишлаш юксак даражага кўтарилган. Айниқса, сўнгги 10 йил ичида улар улкан салоҳиятга эга бўлдилар», - дейди Макс фахр билан. Демак, у ўз ғояларидан воз кечмоқчи эмас.

Схемадаги Қайта Қуриш

«Гладбах»нинг амалдаги бош мураббийи Дитер Хеккингни мутасаддилар анча совуққонлик билан кутиб олишганди. Чунки 52 ёшли мутахассис эски мактаб вакили, жамоада эса ўсмирларга хос кўтаринкилик, янгиликларга чанқоқлик муҳити ҳукмрон эди. Буни қарангки, ана шу серзавқ муҳит германиялик мураббийни ёшлик даврига қайтарди. Айниқса, жорий мавсумда бу ижобий ўзгариш яққол кўзга ташланмоқда. Хеккинг одатий 4-4-2 услубидан воз кечиб, ҳужумкор 4-3-3 тактикасини қўллашга киришди. Шу йўл билан мураббий икки «қуён»-ни овлади: ҳимоя чизиғини кучайтирди ва ҳужумкорликни оширди. Плеа - Азар - Хоффман триоси жорий мавсум 20та гол ва 10та самарали узатмани амалга оширди.

Шу ўринда жамоа сардори Штиндл ва 21 ёшли Нойхаус хусусида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Жароҳат туфайли ЖЧни томошабин сифатида кузатган сардор ҳозир Бундеслигадаги рақибларининг додини бермоқда. Нойхаус эса ёшига хос бўлмаган етукликни намойиш этмоқда. Бундан ташқари, немислар орасидаги энг ёш жаҳон чемпиони - Маттиас Гинтер ҳам «Гладбах» таркибида. Таажжубки, Дортмундда қадрланмаган футболчи Гладбахда ҳимоя қўрғонига айланиб, собиқ жамоасини қувишда давом этмоқда. Унинг термадаги ишончли ўйинлари ҳам Гинтернинг чинакам профессионал даражасидан далолат бермоқда.

 

Иккинчи раҚамли ука

«Болалик пайтимда Эден мени дарвозага қўяр ва даҳшатли зарбаларга кўмиб ташларди», - дея хотирлайди Азар ўзининг Бельгиядаги «серзавқ» даври ҳақида. Буюк футболчиларнинг фарзанди бўлиш осон эмас. Аммо буюкларнинг укаси бўлиш ундан ҳам қийинроқ. Бельгиялик комикслар шарафига Торган номини олган болакай мунтазам равишда ношуд ука мақомида улғайди. Буни тушуниш қийин эмас, ахир Эденни шахсан Моуриньонинг ўзи мақтаганди. Торган эса бу пайтда Бундеслига жадвалининг иккинчи ярмидан жой олганди. Энди ҳаммаси ўзгарди - Торган ўз клубининг яққол етакчиси, Бельгия термасидаги немисча ҳаётбахш сабо! «Ҳаётда биз ака-укамиз, аммо термада рақиблармиз» - афтидан, кичик Азар болаликдаги камситишлар учун акасидан қасос олишга аҳд қилган кўринади.

 

Ҳаддан ташҚари мураккабми, унда алвидо!

Қани айтинг-чи, бу клуб номини бехато ёза оласизми? Бунинг осон эмаслигини «Боруссия»дагилар жуда яхши биладилар. Бундан икки йил аввал «тойчоқлар» ЕЧЛда иштирок этишди ва рақиблардан бири Менхенгладбах иборасини ёзиш жараёнида жиддий қийинчиликка дуч келганди. Шундан кейин жамоа ўзининг мураккаб номидан воз кечишга қарор қилди ва уни «шунчаки Боруссия»га ўзгартирди. Тўғри, атамада қандайдир ғайритабиийлик ҳам йўқ эмас. Аммо бунинг ортиқча аҳамияти йўқ. Масалан, BVB Дортмунднинг «Боруссия»си эканини ҳамма билади, «шунчаки Боруссия» номини эса ҳеч қайси жамоа банд этмаган.

Кейинчалик янада қизиқарли воқеалар юз берди. «Твиттер»даги рамзий белгилар сони 280тага етказилгач, «Гладбах» ижтимоий тармоққа ўз миннатдорчилигини изҳор этди: «Ниҳоят, клубимиз номини тўлиқ ёзиш имконияти пайдо бўлди». Тўғри, аммо бу «аччиқ ичак» атаманинг талаффузи кишини нафас қисиши хасталигига мубтало қилиши ҳеч гапмас.

Ўтган йили BVB гладбахлик адашини 6:1 ҳисобида маҳв этган, учрашувни дортмундликлар билан ЕЧЛда куч синашиши лозим бўлган «Реал» аъзолари бевосита стадионда кузатишганди. Шармандали мағлубиятдан мулзам бўлган «Гладбах» вакиллари бу ташрифдан унумли фойдаланишди: «Агар бизнинг ҳимоячиларимизни кўриб қолсангиз, уларни Менхенгладбахга қайтариб юборинг, илтимос!»

 

Балотеллининг суюклиси

«Бундеслигада «хет-трик»ка эришган иккинчи француз - Эберлнинг буюк топилмаси ва «Гладбах»га етишмаётган ижобий хислат» - мазкур юксак эътироф Алассан Плеа шаънига айтилган. «Тойчоқлар» уни ўз сафларига қўшиб олиш учун «Ницца»га 23 млн. еврони санаб беришди. Бундеслига доирасида йирик трансфер. Плеа бир неча ой ичида Германияни забт этди. Энг муҳими, у Марио Балотеллининг меҳрини қозонишга муваффақ бўлди. Бой берилган нуфузини тиклаш учун Ниццага келган италиялик юлдуз Алассан билан шу жамоада танишди. Ўша мавсум Плеа ўта ёрқин ўйин кўрсатди. Таажжубки, жамоадошининг муваффақияти йўлида жиззаки Марио ўзининг суюкли позициясини қурбон қилди. «Марказда тўп суришни ёқтиришимни ҳамма билади. Бироқ Ниццада бу позиция ажо-йиб ҳужумчига тегишли. У ўта сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Чап қанотда ўзимни эркин ҳис эта олмайман. Лекин жамоам учун ўйнашга тайёрман. Мени жуда яхши қўллаб-қувватламоқдалар. Эътироз билдиришни ўзимга эп кўрмадим». Ишониш ёки ишонмаслик - ҳар кимнинг ихтиёри. Аммо бу гапларни айнан Марио Балотелли айтган! «Биз жуда кўп вақт бирга бўлдик. У мендан қимматли маслаҳатларини аямади. Мариодан кўп нарсаларни ўргандим. Ундан жуда миннатдорман» - Плеа ҳам италиялик касбдоши билан танишгани ва дўстлашганидан жуда мамнун. У Балотеллининг 2000- йиллардаги муваффақиятини такрорлашга аҳд қилган. «Гладбах» учун бу айни муддао!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 19:00, 12.12.2018.
Ўқилди: 2958 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.