Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско катта эҳтимол билан қишда жамоасини ўзгартиради.
Мадридликлар бош мурабббийи Солари раҳбариятдан “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Матани сотиб олишни тавсия қилди деб хабар беради El Gol Digital нашри.
30 ёшли футболчининг “қизил иблислар” билан тузган шартномаси 2019 йил тугайди. Келушув тугашига 6 ой қоланида Мата бошқа жамоалар билан музокара олиб бориши мумкин.
Манбанинг ёзишича, Мата “қироллик клубини”ни тарк этишга яқин турган Искони ўрнини босиши мумкин.