Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Осиё давлатларидаги оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нималар ёзишмоқда?!

Баҳо:
+ | -

Австралия

«АБC Неwс» нашри бугун қизиқ бир мақола эълон қилди. Мақоланинг энг ширин жойларини сизлар билан бўлишишга қарор қилдик. Қизиғи шундаки, Австралия матбуоти бизнинг сайтларни яхшигина кузатишар экан.

“Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳида 1-ўринда бормоқда. Улар жон-жаҳдлари билан шу ўринни ушлаб қолишга ҳаракат қилишлари аниқ. Сабаби, Саудия Арабистони ёки Қатар билан кечадиган ўйин улар учун анчайин қулай. Япония терма жамоасига келадиган бўлсак, уларда ҳам худди биздек «ўтиш даври» кетмоқда. Улар гуруҳ баҳсларида Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ қийналишди. Ўзимизга келадиган бўлсак, ишлар пачава. Термамиз қаx,рамони ва етакчиси Тим Кеҳилнинг йўқлиги бизга жуда ҳам панд бермоқда”

Қатар

Қатар терма жамоаси иложи борича бизни айланиб ўтмоқчи. Улар бунга сабаб сифатида миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийини кўрсатишмоқда.

“«Доимий финалчи» лақабли мураббий уларнинг ўйинини янада такомиллаштиргани Туркманистон билан бўлган учрашувда яққол кўринди. Ўзбекистон ўйиндан-ўйинга кучайиб бораверади”,- дея хабар бермоқда маҳаллий пресса.

Қатарликлар гуруҳда 1-ўринни олишлари шарт эканлигини Қатар матбуот ва сайтлари қайта-қайта бонг урмоқда. Айниқса, «ҚФА.қа» сайти Қатар термаси учун энг ноқулай рақиблар рейтингини ҳам тузиб чиқишга улгурган экан. Ўша рейтингда бизнинг терма жамоамиз Қатар термасига Жанубий Кореядан ҳам ҳавфлироқ ва ноқулайроқ рақиб дея кўрсатилган. Қисқача қилиб айтганда, улар ўз гуруҳида биринчи ўринни олиш учун қўлдан келган ҳамма нарсани амалга оширишлари аниқ

Япония

Япония оммавий ахборот воситалари ўз терма жамоаларини қаттиқ танқид остига олишмоқда. «Кўк самурайлар» Осиё кубогидаги Уммон ва Туркманистон термаларига қарши кечган ўйинлардан сўнг яхшигина босим остида қолишган. Япониянинг энг машхур сайти бўлган «ЖФА.жп» нинг ёзишича турнирда қатнашаётган Япония термаси кунчиқар юртнинг яқин ўтмишидаги энг кучсизи дея эълон қилган.

Биз шу сайтдан олинган қизиқ бир интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз

«Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири. Биз уларга қарши кечадиган учрашувда иложи борича уларни тўпсиз ўйнашга мажбур қиламиз. Япония Осиёдаги ҳар қандай рақибни мағлубиятга учратишга мажбур жамоа! Аввалги иккита ўйинимиздан футболчиларнинг ҳам кўнгли тўлмади. Келгуси ўйинда тўлиқ кучимизни сарфлаб бўлса ҳам, Ўзбекистонга муаммолар яратишга ҳаракат қиламиз»,- деб интервью берган Япония терма жамоаси аъзоси Гондо Шуичи.

Саудия Арабистони

«Саҳро Лочинлари» ўз кучларига ҳар доимгиданда кўпроқ ишонишмоқда. Уларнинг асосий эътибори Қатарга қарши кечадиган учрашувга қаратилган десак, адашмаган бўламиз. Бунга бошқа сиёсий сабаблар ҳам кўрсатилган. Хатто баъзи сайтлар «Бу учрашувдаги ғалаба – турнир чемпионлигига тенг!»,- деб ҳам ёзишмоқда! Саудияни ҳозирча Қатардан бошқа мавзу қизиқтирмаяпти.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, энди терма жамоамиз ҳеч кимдан қўрқмаслиги керак. Шунча йиллик ҳадикни бир четга суриб, Австралиями, Япониями, Эронми, фарқи йўқ, йўлимизда учраган тўсиқларни енгишнинг айни пайти. Жамоамиз бирлашиб, ўз кучига ишонган ҳолда ўйин кўрсатса, уларни ҳеч ким енга олмайди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:14, 16.01.2019.
Ўқилди: 22462 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.