Лондоннинг “Челси” клуби футболчиси Каллум Хадсон-Одои жамоада қолишга қарор қилди.
“Челси” “Бавария”нинг Одои борасидаги навбатдаги таклифни ҳам рад этди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Хадсон-Одои мавсум сўнггига қадар “Челси”да қолишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, футболчи хизматларига “Бавария” клуби жиддий қизиқиб қолган.