Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида 2020 йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Гуруҳимиздан Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари жой олган бўлиб, гуруҳдаги ўйинларнинг барчаси пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилганди.
Аммо Покистон олимпия терма жамоаси мазкур саралаш баҳсларида иштирок этмаслигини маълум қилди. Эндиликда вакилларимиз жойлашган "F" гуруҳида 3та терма жамоа Осиё чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ўйинлар 22-26 март кунлари оралиғида "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.
Саралаш баҳсларининг янги тақвими қуйидагича кўриниш олди:
"F" гуруҳи
22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон ("Пахтакор" стадиони)
24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон ("Пахтакор" стадиони)
26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон ("Пахтакор" стадиони)
Кейн ва Мбаппенинг «Олтин тўп» учун овоз беришдаги очколари ўртасидаги фарқ маълум бўлди [6102]
Мбаппе «Олтин тўп» — 2026 якунлари бўйича илк постини эълон қилди [3286]
Харри Кейн 2026 йилги «Олтин тўп» соҳиби бўлди [3025]
France Football раҳбари Ламин Ямал нима сабабдан «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмаганини тахмин қилди [2718]
«Олтин тўп» — 2026: барча номинациялар ғолиблари [2564]
«Олтин тўп» — 2026: Дунёнинг энг яхши 30 футболчиси рейтинги [2186]
"Челси" "Реал"дан ярим ҳимоячини илиб кетиши мумкин [1874]
«Ливерпуль» ҳимоячиси АПЛда энг тезкор [1678]
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Ироқдаги баҳсда мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1595]













