Футбол оламида тез-тез кутилмаган натижалар қайд этилиб туриши одатий хол, аммо шундай воқеалар борки, бунақаси камдан-кам содир бўлади. Ҳозир эътиборингизга ана шундай воқеаларни ҳавола этамиз.
АПЛ даги энг омадсиз жамоа
“Дербй Коунтрй“ клуби 2007-2008-йилги мавсумларда 38 та тур мобайнида 11 очко жамғарган бўлиб, клуб ўша мавсумда атиги бир бор ғалаба қозонган. Тўплар нисбати эса “қўрқинчили“ аҳволда. Рақиблар дарвозасини 20 бор ишғол қилган “Қўчқорлар“ ўз дарвозаларидан 89 бор тўп олиб чиқишган. Ўша мавсумдаги омадсизлик уларни кейинчалик чемпионшипда ҳам таъқиб қилди ва клуб 3-дивизионга тушиб кетди.
Гилермо Очоа
“Гранада“ клуби дарвозабони 2016-2017-йилги мавсумда ўз дарвозасидан 82 бор тўп олим чиқишга мажбур бўлди ва янги антирекордни ўрнатди. Энг қизиғи шундаки, ўша мавсумда дарвозабон яна бир рекорд ўрнатди. Қаҳрамонимиз бир мавсумда 163 бор сейф ижро этди ва бу борада рекордни янгилади. Ўша мавсум Очоа қанчалар ҳаракат қилмасин “Гранада“ Испания чемпионатининг 20-поғонасини охирги турларга қадар ҳеч кимга бермади.
Энг йирик ҳисобдаги мағлубият
2002-йилдаги Жаҳон чемпионати саралашида Австралия Америка Самоасига қарши майдонга тушади ва халқаро даражадаги учрашувлар тарихидаги энг йирик ҳисобда ғалаба қозонади. Учрашув 32 : 0 ҳисобида “Кенгрулар“ фойдасига ҳал бўлади. Ўша учрашувда Арчи Томсон 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва бу борада ҳам янги рекордни ўрнатди. Ушбу ғалабадан сўнг ФИФА Австралияни ўз даражасидаги рақиблар билан ўйнаш учун Осиё қитъасига ўтказиш борасида қарор қабул қилади.
Клублар миқиёсидаги энг йирик мағлубият
Мадагаскар чемпионатидаги “Адема“ 149 : 0 “Лемир“
“Лемир“ клуби сўнгги тур олдидан ўтказилган учрашувда пеналтидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонади. Мадагаскар футбол федерацияси ўша голни инобатга олмайди ва сўнгги тур олдидан “Лемир“дан очкони олиб ташлаб чемпионлик учун имконият қолдирмайди. сўнгги турда чемпионликни муддатидан аввал ҳал қилган “Адеме“ клуби меҳмони бўлган “Лемир“ 90 дақиқа мобайнида ўз дарвозасига тинимсиз голлар ура бошлайди. Футболчилар ва мураббийлар штаби шу йўсинда ўз байкотларини намойиш қилишади. Ўша учрашувда ҳар 36 сонияда бир бор дарвоза ишғол қилингани билан яна бир рекорд натижа ўрнатилган.
Кейинчалик футбол оммасига яшин тезлигида тарқалган ушбу ҳисоб ортидан ФИФА комиссия тузиб вазиятни ўрганиш учун Мадагаскарга юборади. Оқибатда, “Лемир“ клуби мураббийи ва футболчилари узоқ муддатга футболдан четлатилади.
Я.У