Ёдингизда бўлса, 2006-йилдаги «Кальчаполи» номи билан тарихда қолган келишилган ўйинлар маш-машаси ортидан «Ювентус» катта жабр кўрган, чемпионликдан маҳрум қилингани етмагандек, «Б» серияга тушириб юборилган эди. Клуб бошига оғир кунлар келганида Недвед, Дел Пиеро, Буффон, Киеллини, Трезеге сингари футболчилар мардонавор туриб беришган бўлса, айрим «жонкуяр» футболчилар тезда клуб алмаштириш ғамига тушиб қолишган эди. Бугун клубни оғир дамда тарк этган футболчилари ҳақида қисқача
Эмерсон
«Пума» лақабли футболчи клубни биринчилардан бўлиб тарк этгани билан кўпчиликнинг ёдида қолган бўлса, ажаб эмас. «Реал Мадрид»да бир мавсум ўтказган футболчи ўзини кўрсата олмади ва «Милан» сафига ўтиб кетди. Афсуски, омадсизлик уни «Милан»да ҳам тинч қўймади. Оқибатда, футболчи Бразилияга йўл олишга мажбур бўлди. Энг қизиғи шундаки, футболчилик фаолияти тугаганини эълон қилганидан 7 йил ўтиб 43 ёшида яна футболга қайтган қаҳрамонимиз ҳозирда «МЛС» да тўп сурмоқда.
Замбротта
Ўша йили ЖЧда ғолибликни қўлга киритган футболчи клуб сафида оғир кунларини ўтказишни истамади ва амалдаги ЙЧЛ ғолиби «Барселона»га ўтиб кетади. Ўз келажаги учун қаттиқ қайғурган футболчи 2 мавсум давомида Испанияда айтарли ҳеч нарса юта олмайди ва «Милан»га қайтишга мажбур бўлади. «Милан» унинг кариерасидаги сўнгги катта клуб бўлиб тарихда қолди. Сўнгра бир нечта кичик клубларда топ сурган футболчининг бутсаларини михга илганини кўпчик билмай ҳам қолди…
Муту
Энг омадсиз футболчилардан бири сифатида тарихда қолган руминиялик футболчи «Б серия»да «Ювентус» сафида тўп суришдан кўра «Фиорентина»ни танлайди. Ажойиб 4 мавсумни ўтказган футболчининг қонидан топилган допинг эвазига футболдан четлатилган қаҳрамонимиз яна футболга қайтиш учун ўзида куч топа олади.
Яна 5 та клуб алмаштирган бўлсада, афсуски, футбол оламида ўз сўзини айта олмай кўпчиликнинг ёдидан ҳам чиқиб кетди.
Фабио Каннаваро
«Ювентус» таркибидаги супер юлдуз саналадиган футболчи клуб муаммолар ўчоғида қолиши билан «Реал Мадрид» сафига ўтиб кетади. Мадриддаги 3 та мавсумдан сўнг «Ювентус»га қайтган футболчини мухлислар ўта совуқ қабул қилишади. Ўзининг сўнгги мавсумини «Кўҳна сенёра» сафида ўтказган футболчи ҳозирда Хитой миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасида фаолият олиб бормоқда
Златан Ибраҳимович
«Ювентус» пастга шўнғиганини кўрган Ибра машхурлик истаб «Интер»га сотиб юборишларини талаб қилади. Клуб унинг истагини қондиришдан бошқа йўл топа олмайди. Тўғри, футболчи «Интер»га ўтгач ички чемнпионатда ғолиб бўлади. Кейин «Барселона», «Милан», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» сингари супер клубларда тўп сурган фантастик иқтидор эгаси бирорта жиддий совринни қўлга киритишни уддасидан чиқа олмаганига ишониш қийин.