19-21 май кунлари Хитойнинг Жаокинг шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади.
Унда 2 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Афсонавий Оксана Чусовитина таяниб сакраш йўналишида ҳамда Абдулла Азимов от устида, параллел қўшпояда ва эркин машқ бажариш бўйича баҳсларда иштирок этади.