Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланаётган "Андижон" жамоаси куни кеча Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳига тўпланиб, Александр Хомяков қўл остида машғулотларни бошлаганлиги ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
16 июнь куни Андижон шаҳрида Бекободнинг "Металлург" жамоасини Суперлиганинг 11-тур доирасидаги қабул қиладиган "Андижон" жамоаси 10 июнь куни Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ўртоқлик учрашуви мақомида ўтказиладиган мазкур баҳс 10 июнь куни "Бунёдкор" академияси майдонида ўтказилади.