Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Азим Аҳмедов: «Ғалабали одимни бошлаш ниятидамиз»

Баҳо:
+ | -

Сосa Cola Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бухоро” клублари учрашуви олдидан жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.   

Бизни олдинда “Бухоро”га қарши кечадиган жуда қийин ўйин кутиб турибди. Шу боис, бўлажак баҳсга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Гарчи яхши ўйин намойиш этаётган бўлсак-да, сўнгги баҳсларда омадимиз келмай, ғалаба қозона олмаяпмиз. Айниқса, Олмалиқдаги учрашувда тайёр ютуқни қўлдан бой берганимиз аламли бўлди ва ушбу натижа боис, жамоамиз мухлисларини ранжитиб қўйдик.

Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”нинг ишқибозлари Ўзбекистонда ягона ҳамда биз доимо уларга қувонч улашиш мақсадида майдонга тушамиз.

Навбаҳор Қўқон расми 4

Худо хоҳласа, бухороликлар билан бўладиган баҳсда АГМКга қарши кечган ўйинда жиддий жароҳат олган жамоадошимиз Абдужамол Исроилов, шунингдек, бизни доимо қўллаб-қувватлаб турадиган мухлисларимиз учун майдонга фақат ғалаба илинжида тушиб, ишқибозларнинг стадиондан уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

“Бухоро”га қарши кечадиган учрашувда ниҳоят, дуранглар сериясига чек қўйиб, ғалабали одимни бошлаймиз, деган умиддаман.

Фақат бунинг учун мухлислар ушбу ўйинда жамоамизни муносиб қўллаб-қувватлаб туришса бўлгани. Биз уларнинг юзларига табассум ҳадя этиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:40, 21.06.2019.
Ўқилди: 4131 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик