"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду агар фтуболчи бўлмаганида, қайси касбни танлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Агар футболчи бўлмаганимда, актёр ёки модель бўлардим. Катта эҳтимол билан актёрликни танлардим. Лекин бунинг учун етарли иқтидорга эгаманми ёки йўқ, буни билмайман. Аммо кўп ишланса, керакли натижага эришиш мумкин", - деди Роналду.
34 ёшли футболчи фаолияти давомида 29та совринни қўлга киритган. У беш карра "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланади.