Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Олтин тўп»га лойиқ бўлсада…

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболчилар учун «олтин тўп» соврини кариеранинг пик нуқтаси ҳисобланади. Бу мукофотни қўлга киритган футболчилар футбол тарихида абадий қолишлари турган гап. Шундай бўлсада, бу соврин учун лойиқ бўла туриб уни қўлга кирита олмаган футболчилар ҳақида мухлислар кўпинча унутиб қўйишади. Бугун эътиборингизга ушбу совринга тўлиқ ҳақли бўлсада, уни қўлга кирита олмган ажойиб футболчилардан ташкил топган кучли бешликни тақдим этамиз.

5- ўрин Стивен Жеррард

Деярли бутун кариерасини «Ливерпул»га бағишлаган қаҳрамонимиз 2005-йилда ушбу совринни қўлга киритишга жуда яқин келган эди. Истанбулдаги фантастик финалдан сўнг, Стивен бу совринга батамом қизиқмай қўйди. Футболчи жамоасининг равнақи ва мухлислар ишончини ўзининг сўнгги мавсумидаги сўнгги ўйинларига қадар юрагида сақлади. Футболчи совринга жуда яқин келган бўлсада, унга ета олмади. Афсуски айнан ўша йили футбол оламини титратиб юборган Роналдиньо ўзининг энг кучли мавсумин ўтказган ва ҳаётидаги энг муҳим совринни қўлга киритган эди.

4-ўрин Буффон ва Касильяс

«Олтин тўп» соврини шу кунга қадар фақат бир маротабагина дарвозабонга топширлганидан хабарингиз бор. Лев Яшиндан сўнг, бу совринга даъвогарлар орасида посбонлар учраган бўлсада, улар ҳужумчиларнинг соясида қолиб кетмоқда. Сўзимизга Буффон ва Касильяс яққол мисол бўла олади. Италиялик посбон футбол оламида энг машхур дарвозабон сифатида қайд этилса, Касильяс энг совриндор киппер ҳисобланади. Бундан ташқари бу йигитлар Мундиалда ҳам ғолиб чиқишни уддалашгани эътиборга молик. Шу кунга қадар Буффон сўровномада 2-ўринни қайт этган бўлса, Касильяс бирор маротаба кучли учликка ҳам кира олмагани ачинарли. Тўғри, дарвозабонларнинг ўйини майдонда у қадар кўринмас, бироқ бундай посбонлар ҳар куни ҳам туғулавермайди.

3-ўрин Златан Ибраҳимович

Албатта, Ибраҳимович бу совринсиз ҳам ўзини дунёдаги энг кучли футболчи деб ҳисоблайди. Ибра томонидан майдонда амалга ошириладиган мўъжизлар ҳақида узоқ сўзлаш мумкин, бироқ у футбол оламидаги энг омадсиз инсонлардан бири. Нега дейсизми? Сабаби Златан Роналду ва Месси исмли футбол дахоларининг замонида туғулди ва қанчалар урунмасин уларнинг соясидан чиқиб кета олмади.

2-ўрин Хави ва Иньеста

“Агарда бу икки йигит бўлмаганида борми, Испания терма жамоаси ва «Барселона» томонидан қўлга киритлган совринларнинг ярми ҳозир бошқа жамоаларда бўлган бўлар эди”  

Висенте Дел Боске

Дарҳақиқат, бу йигитлар футбол инқилобини амалга оширган Гвардиоланинг ўнг ва чап қўли эди десак, адашамаган бўламиз. Хави учрашув давомида аниқ паслар борасидаги кўрсатгични бир неча бор рекорд даражага олиб чиққан бўлса, Иньеста тўп узатишни санъат асарига айлантириб юборди. Афсуски, бу йигитлар ўзлари тинимсиз пас билан таъминлаб турган жамоадошини бир неча бор «олтин тўп»ни қўлга киритиши учун замин яратишдию, ўзлари четда қолиб кетишди.

1-ўрин Тиери Анри

Франциялик футболчининг 21 аср бошидаги «Арсенал» жамоасидаги ўйинларини бир эсланг! Ўша даврларда бу йигит учун майдонда амалга ошириб бўлмас ишнинг ўзи йўқдек кўринар, унинг бир ўзи бутун бошли «Реал Мадрид» ҳимоясини ёриб ўтиб кетишга ҳам қодир эди. Қаҳрамонимиз ўз кариераси давомида АПЛ, Ла Лига, ЖЧ, ЕЧЛ, қитъа чемпионати сингари нуфузли мусобақаларнинг барчасида ғолиб чиққан бўлсада, ушбу совринни қўлга кирита олмаган. Анри нақд 4 бор ушбу совринга эга чиқишга яқин келган бўлсада, доиммо хал қилувчи сўровномада рақибларига имконни бой бериб қўйган. Футболчи ўз кариерасидан кўнгли тўлганини бот-бот такрорласада, «олтин тўп»ни қўлга киритишни орзу қилмаган футболчининг ўзи йўқ эканлигни ич-ичидан ҳис этса, ажаб эмас.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:40, 24.08.2019.
Ўқилди: 12966 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6467]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3036]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3010]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2127]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1965]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1897]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1769]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1583]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1551]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1536]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик