Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

ЕЧЛ гуруҳ босқичи ҳақида Роналдунинг фикри қандай?

Баҳо:
+ | -

Клублар ўртасидаги энг оммабоп лиганинг гуруҳ босқичига қуръа ташланганидан ҳабарингиз бор. Ушбу қуръа бир нечта ажойиб тўқнашувларни бизга тақдим этиши кутилмоқда. Гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этган футболчилар ўз гуруҳлари ҳақида фикрлар билан ўртоқлашишди.

Виржил ван Дейк

Бу мусобақада ҳамма нарса амалга ошиши мумкин. Ҳар қандай жамоа бизни енгишни жуда истайди. Шу сабабли, ҳар бир учрашувда жанг қилишга тайёр бўлишимиз лозим. Гуруҳумизда «Наполи»ни алоҳида қайд этиш лозим. Ўтган мавсумда улар бизга муаммолар туғдиришга муваффақ бўлишган эди. Энди биз уларга қандай қаршилик кўрсатишни ўргандик. Энди биз ҳам уларга кўплаб муаммолар туғдиришга тайёрмиз. Бизнинг мақсадимиз ўзгармади. Ўйлашимча, бу мавсумда ҳам ЕЧЛ да ғолиб чиқишга қурбимиз етади.

Серҳио Рамос

Мен гуруҳумизни осон демаган бўлар эдим. Сабаби, бизнинг гуруҳда ПСЖ бор. Мбаппенинг ўзи алоҳида мавзу эканлигини тан олиш лозим. Мен унинг нималарга қодир эканлигни жуда яхши биламан. Ўйлашимча кейинчалик айнан у дунёнинг энг кучли футболчиси номини қўлга киритади. Биз уни ушлаб қолишимиз ва зарарсизлантиришимиз лозим. «Реал» қироллик клуби ва биз бу номга лойиқ бўлишимиз зарур. Ёзда жамоамизда катта ўзгаришлар амалга ошди ва эндиликда фақат юқори ўринлар учун кураш олиб боришни истаймиз.

Луис Суарез

Гуруҳимиздаги жамоалар билан бир ҳил имкониятга эгамиз деб ўйлайман. Бундан ташқари, бу мусобақада «Ювентус», ПСЖ сингари кучли жамоалар бизни плай-офф босқичида қарши олиши мумкин. Асосийси шундаки, биз ўтган мавсумда қилган хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз лозим. Айнан ўша хатолар туфайли биз ғолибликдан маҳрум бўлган эдик. Биз мавсум олдидан чемпионлик учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишга келишиб олдик. Шу ўринда «Ла Лига»да ғолиблик учун кураш олиб боришимизни ҳам қўшиб қўймоқчи эдим. «Барселона» чемпионликни муносиб ҳимоя қилиши лозим. Бу икки мусобақада бир пайтда ғолиб чиқиш мушкул, бироқ биз буни уддалашимизга ишончим комил. Ахир бизнинг таркибимизда футбол тарихидаги энг кучли футболчи тўп суради!

Роналду

очиғи, Испанияни жуда соғиняпман. У ерда Месси билан рақобатлашар эдик ва айнан шу рақобат бизни олдинга чорлар эди. Биз бир вақтда фаолиятимизни якунламасак керак. Сабаби, мен ундан 2 ёш каттаман. Шундай бўлсада, жисмоний холатим ажойиб холатда. Мен "Ювентус" сафида яна 2 йил  балки 3 йил тўп суришим мумкин. Мени ёмон кўрадиганлар яна узоқ муддат сабр қилишларига тўғри келади. Қуръа борасида ҳавотирим йўқ. Биз ўтган мавсумда «Атлетико Мадрид» билан тўқнаш келган эдик. Семионенинг жамоасига қарши учрашувлар доиммо оғир ўтган. Шундай бўлсада, биз бу тўсиқдан ўтишимизга ишончим комил.
Плай-оффда ким билан ўйнашни истайман? Ҳозирча бу ҳақида фикр билдириш ғалатироқ туюлар. Ахир, Олдинда бизни гуруҳ баҳслари кутиб турибди. Шунга қарамасдан, тан олиб айтиш лозим мен «Реал Мадрид» билан плай-офф да тўқнаш келишни истаган бўлар эдим. Менимча ушбу баҳс мухлислар ва футболчиларда жуда катта қизиқиш уйғотади.

Манба: "A C"
Киритилди: 05:17, 05.09.2019.
Ўқилди: 8959 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик