Кириш Регистрация
03/11 00:45 Монца 0-1 Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи 2-1 Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи 0-3 Аталанта
03/11 18:00 Атлетико 2-0 Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург 1-1 ОКМК
03/11 19:00 Торино 0-1 Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм 4-1 Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона 3-1 Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Челси
03/11 22:00 Верона 3-2 Рома
03/11 22:30 Севилья 0-2 Реал Сосьедад
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 22:30 Эмполи - Комо
04/11 22:30 Парма - Женоа
05/11 00:45 Лацио - Кальяри
05/11 01:00 Сельта - Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм - Брентфорд

Валверденинг истеъфоси учун 4 та сабаб

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Католония супер клубининг ишлари умуман юришмаяпти.  Жамоа ўз тарихидаги энг ёмон мавсум стартини бошидан ўтказмоқда.  Бунда мураббийнинг нечоғлик айби бор? Бугун шу мавзу ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

“Барселона” ўз услубини йўқотиб қўйди

Айнан Валверденинг қўл остида клуб ўз ўйин фалсафасидан воз кечди ва қарши хужумларга таянивчан эҳтиёткор клубга айланиб қолди.  Хозирда “Барселона”нинг ўйин услуби кўпроқ “Атлетико Мадрид”никига яқинлашиб бормоқда.  Валверде қўл остида жамоа 2 та мавсум ўтказган бўлса,  иккаласида ҳам тўп назорати бўйича энг паст кўрсатгични қайд этгани кишини ҳайрон қолдиради.  Жамоавий ўйин ва чиройли паслар орқали ҳужумга ўтишдан тўлиқ воз кечилди.  Тўғри,  “Барселона” ҳозир ҳам тўпни ўзида яхши ушлаб турмоқда,  аммо бу ҳавфли ҳужум яратишда жамоага умуман қўл келмаяпти.  Айнан ўзгача услуб ортидан жамоа нейтрал мухлисларини йўқотаётган бўлса,  ўз мухлисларининг асабини таранглаштирмоқда.

Валверде қўл остида ҳеч ким порламаяпти

Айнан Валверденинг ўйин услуби сабабли кучли футболчилар ўзларини тўлиқ намойиш эта олишмаяпти.  Жуда иқтидорли саналадиган Коутиньо ҳам айнан мураббийнинг ўқувсизлиги сабабли клубда ўзига мос позицияда ҳаракат қила олмаган бўлса,  Дембеле умуман ўз потенсиялини йўқотиб бормоқда.  Ачинарлиси шундаки,  Эрнесто Гризмандан ҳам эҳтиёт бўлиб фойдаланмоқда.  Унинг ғоялари туфайли “Барса”да бирорта фуболчи ўйинни ўз қўлига олишни истамаяпти ва барча ҳужум пайтида Мессини қидириб қолишга мажбур бўлмоқда.  Ҳозирда, таркибдаги футболчилар ўйинда тўлиқ ўз маҳорати эвазига ғалаба қозонишдан бошқа чора топа олмаяпти.  Афсуски,  Эрнесто “Барселона”ни стандарт вазиятлардан киритилган гол эвазига ғолиб бўладиган клубга айлантириб қўйди.

Валверде ижодкор эмас

Мураббийнинг қўл остида қанчалар кучли таркиб бўлмасин,  у ўйин давомида барчасини тубдан ўзгартиб юбора оладиган қарорлар қабул қила олмайди.  Энг ачинарлиси шундаки,  заҳирадан футболчи тушириш орқали ўйинни кучайтирш борасида унинг қарорлари кўпинча ўзини оқламайди.  “Барселона”нинг ўйин услубида “б” режанинг ўзи йўқ эканлиги эса,  мухлисларни янда ғазаб отига минишига сабаб бўлмоқда.

Валверде “Авторитет” эмас

Қаҳрамонимиз клубда катта ҳурматга эга эмас дейиш ноўриндек туюлар,  бироқ воқеялар ривожи шунга шаъма қилмоқда.  Эрнесто Месси билан яхши муносабатни йўлга қўйиш мақсадида уни тўлиқ қора ишлардан озод этди ва унга майдонда прессингда иштирок этмаслик ҳуқуқини тақдим этди.  Тўғри,  Лео ўтган мавсумда аянан шу қарор сабабли жуда кўп гол киритишга муваффақ бўлди,  бироқ жамоанинг натижалари фонидан унинг киритган голларининг сира аҳамият йўқ.  Афсуски,  Пике,  Бускетс сингари клуб фахрийларга Валверде керакли сўзларни йетказиб бера олмаяпти.  Акс холда,  клуб шаъни учун майдонда жанг қиладиган йигитлар мағлубияталарга бу қадар бепарво қарамаган бўлар эди.

Шармандали мағлубиятлар

Эрнесто Валверде сўнгги 10 йил ичида жамоа қабул қилиб олган энг аламли иккита мағлубиятнинг (“Рома” ва “Ливерпул”) бош сабабчиларидан бири саналади.  Ушбу мағлубиятлар жамоада унинг мавқейига кучли таъсир ўтказмай қолмаслиги мумкин эмас.  Бундан ташқари Валверденинг совуққонлиги боис,  у қўл остида “Барселона” тажавузкор футбол намойиш этишнинг удасидан чиқа олмаяпти.  Қаҳрамонимиз сўнгги кунларда чинакамига интернет оламида салбиий қаҳрамонга айланиб қолди.  Унга бўлаётган ташқи босим жамоа ўйинида ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.   

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:58, 29.09.2019.
Ўқилди: 16846 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.