Дарҳақиқат, исталган мураббий ўз Заҳира ўриндиғида Жокер картаси бўлишини, ва айнан шу футболчи ёрдамида барчасини тубдан ўзгартиб юборишни истайди. Футбол оламида кучли футболчилар кўп, бироқ улар орасидан фақат саноқлигинаси Жокер вазифасини бажара олади. Бугун ана шундай футболчилар ҳақида сўз боради.
Томас Парти
“Атлетико Мадрид” жамоасидаги ўйинлари билан барчамизга таниш бўлган Парти аслида қайси нуқтада тўп суриши борасида аниқ бир исбот йўқ. Симионе уни маркаазий ярим ҳимояга, таянч зонасига, қанот ҳимоясига хатто марказий ҳимояда ўйнашини талаб қилсада, Парти ўзига билдирилган ишончни тўлиқ оқлайди. Доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмайдиган футболчи нафақат унверсаллги, балки заҳирадан майдонга тушиб жамоаси учун қулай бўлган тактикага ўтишда ҳам жуда қўл келади. Тўғри, Парти тезкор эмас, тўғри у дахшатли зарбаси билан мақтана олмайди, бироқ унинг меҳнаткашлиги барча камчиликларини тўлиқ ёпиб кета олади.
Оливе Жиру
“Арсенал” жамоасида Заҳира ўриндиғида қолишни бошлаган куниёқ, Жиру тўлиқ Жокерга айлана бошлади. Ўша мавсумда футболчи заҳирадан майдонга тушиб 5 бор гол киритди в ава 6 бор голли узатмани амалга оширди ва бир неча бор ўйин тақдирини ҳал қилгани билан ҳам мухлислар ёдида қолгани аниқ. Кейинчалик футболчи “Челси”га ўтиб кетди. Клубдаги илк мавсумда "Европа Лига"сида ғолиб чиқди ва ўз голлари билан жамоасига катта ёрдам берди. Клуб тепасига Френк Лемпард келгач, Жиру жамоадан кетиши кутилган эди, бироқ бундай бўлиб чиқмади. Лемпард франсиялик ҳужумчини Джокер вазифасини бажариши ва Абраҳамга кўмак бериш мақсадида клубда олиб қолди. Ҳозирча, Жируга бўлган эҳтиёж юқори
Лукас Моура
Ўз вақтида Неймарданда иқтидорлироқ деб эътироф этилган Лукаснинг карийераси кўпчилик кутилгандек кўриниш олгани йўқ. Аввалига ПСЖнинг асосий таркибига кира олмаган футболчи, “Тоттенҳем” Заҳира футболчисига айланиб қолгандек кўринаётган эди, бироқ футболчи клубга кераклигини исботдаб қўйди. Айниқса ўтган мавсумдаги ЕЧЛ бахсларида футболчи клубнинг чинакам супер Жокерига айланди. Айниқса ярим финал учрашувида “Аякс” дарвозасига киритилган 3 та голдан сўнг, у “Тоттенҳем” мухлислари олдида ҳурмат қозонди. Ҳозирги кунда ҳам Лукас барча учрашувларни асосий таркибда бошламасада, заҳирадан ўйинни кучайтира оладиган чинакам қуролдек ҳавфли. Почетино ҳам бразилияликнинг имкониятларини яхши чамалагани боис, ундан жуда унумли фойдаланмоқда. Моуранинг аслида асосий таркиб ёки Заҳира ўйинчиси деб бўлмайди. Сабаби, мураббий уни заҳирадан ўйинга қўшишни истаса, Лукас ишончни тўлиқ оқлайди. Агар асосий таркибда бошласа, ҳаммани ҳайратда қолдиришда давом этади.
Артуро Видал
Жокер атамаси қулоққа эшитилиши билан барчанинг кўз ўнгига гол киритувчи ҳужумчилар келиши аниқ. Аслида ундай эмас. Майдонда ҳужумчиларданда муҳимроқ вазифаларни бажарувчи футболчилар мавжуд бўлсада, уларнинг меҳнатлари доиммо сояда қолиб кетади. Ана шундай футболчиларидан бири саналадиган Артуро Видал “Барселона”нинг чинакам Жокерига айланиб бормоқда. Агарда натижа учун ўйнаш керак бўлса, у таянч зонасига тушурилади. Агар гол керак бўлса, ҳужум пайтида олдинга қўрқмасдан бора олади ва кучли зарбаси бор. Бундан ташқари, ўйин давомида стратегиянинг тўлиқ алмаштирилиши учун ҳам Видал жуда қўл келади. Сабаби, унга ортиқча кўрсатма беришнинг хожати йўқ. Энг муҳими эса, у захирадан майдонга тушса, ўйинни бузиб қўймайди, аксинча ўзига юкланган кўрсатмаларни бехато бажаради ва жамоа учун муҳим бўлган устунликни клуби томонга оғдиради.