Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

МОҚда ўқ отиш спорти ва оғир атлетика федерацияларининг ҳисоботи тингланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ўзбекистон терма жамоаси вакилларини келаси йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига пухта тайёрлаш юзасидан ҳар бир федерация ва ассоциацияларнинг ҳисоботи тингланмоқда. Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш спорти ва оғир атлетика федерацияларининг Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги юзасидан ҳисоботи тингланди. Федерация мутасаддиларининг ҳисоботини шахсан МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов қабул қилди.

Ўқ отиш спорти бўйича вакилларимизнинг қўлга киритиши мумкин бўлган лицензиялари шу йилнинг ўзида аниқ бўлади. Ноябрь ойида Қатар пойтахтида ўтадиган Осиё чемпионати Токио Олимпиадасига вакилларимиз лицензия қўлга киритиши мумкин бўлган сўнгги лицензион мусобақа ҳисобланади. Шу боис ушбу турнирга вакилларимизни юқори савияда тайёрлаш талаб этилмоқда. Суҳбат давомида мерганларимизнинг машғулотдаги кўрсаткичлари мазкур Осиё чемпионатида қандай натижа бериши мумкинлиги борасида чуқур ва атрофлича муҳокама қилиб борилди.

Шунингдек, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигидаги делегация ҳам оғир атлетика бўйича федерацияда олиб борилаётган ишлар, спортчиларимизнинг натижалари бўйича ўз таҳлилларини ўқиб эшиттирди. Регламентга кўра, оғир атлетика спортида Олимпиада йўлланмалари рейтинг асосида тақсимланади, шунингдек, жаҳон чемпионатида кучли саккизталикдан жой олган спортчилар Токио Олимпиадаси йўлланмасини нақд қилиши мумкин. Халқаро оғир атлетика федерацияси эса терма жамоаларга чегараланган квоталар тақдим қилган. Бу борада ҳамюртларимизга максимум 4 та лицензия ажратилган. Паттайяда 3 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилганидан хабарингиз бор. Бу билан уларда йўлланма нақд ҳам дейиш мумкин. Аммо келаси йилнинг Апрель ойи сўнгида эълон қилинадиган рейтинг жадвали бўйича яна бошқа спортчиларимиз ҳам лицензион йўлланмани қўлга киритиш эҳтимоллари ҳам йўқ эмас.

Суҳбат давомида ажратилган яна бир йўлланмага даъвогар спортчиларимизнинг рейтингдаги ҳолати, қолаверса, жаҳон чемпионати совриндорларининг кейинги мусобақаларга тайёргарлик босқичлари хусусида ишлаб чиқилган дастур муҳокама қилинди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:38, 04.10.2019.
Ўқилди: 1846 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.