Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Валверденинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Католония супер клуби қанчалар урунмасин, аввалги даражасига чиқа олмаяпти. Айниқса ЕЧЛ доирасидаги «Интер»га қарши ўйиндан сўнг, мухлисларда мураббийга бўлган эътироз янада ортди. Тўғри, «Барселона» ғалаба қозонди, бироқ бу клуб мухлислари чиройли ғалаба қозонишга ўрганиб қолишганига деярли 10 йилдан ошмоқда. Кутилганидек, Валверде истеъфога чиқарилса, жамоани аввалги даражага олиб чиқа оладиган мураббий борми? Бугун ушбу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.


Жозе Моуриньо

Бир қарашда ғалати кўрингани билан португалиялик мураббий католониядан таклиф тушса, узоқ ўйлаб ўтирмаслиги аниқ. Тўғри, Жозе «Манчестер Юнайтед»дан қувилгандир, бироқ «беназир» «қизил иблислар» учун «Лига кубоги», «Супер кубог», «Европа Лигаси» сингари совринларни ютиб беришни уддасидан ҳам чиқди. Жозедан ташқари  бирорта мураббий Фергуссондан сўнг ҳеч қандай совринга яқин ҳам келишни уддалай олгани йўқ.

Айни дамда ЕЧЛ баҳсларида ғолибликни қўлга киритиш учун «Барселона»да кучли таркиб мавжуд ва футболчилар бу мусобақани жуда соғинишган. Бундан ташқари, «беназир» футбол оламига илк қадамларни ҳам айнан католония клубида қўйган ва «Камп Ноу» унинг учун бегона эмас.

Хави

Сўнгги пайтларда айнан Хавининг «Барселона» жамоаси мураббийи бўлиши ҳақидаги миш-мишлар кўпайиб бормоқда. Тўғри, клуб афсонасининг мураббийлик борасида ҳеч қандай тажрибаси йўқ, бироқ Гвардиола ҳам айнан Хави сингари мураббийликка биринчи қадамни айнан «Барселона»да қўйган эди. Афсуски, бундай омадли тасодифлар ҳар куни ҳам бўлавермайди, бироқ уруниб кўрса бўлади. Шундай бўлсада, таваккал қилиш учун бироз кеч эмасмикан? Мессининг Ёши ўтиб бормоқда. Жамоанинг асосий футболчилар аллақачон тўлиқ прессинг уюштиришни уддалай олмаяпти. Боз устига, авлодлар алмашинуви ҳам жуда паст суръатда давом этмоқда. Негадий айнан Хавининг вариянти кўплаб мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Луис Энрике

Испаниялик мураббий футболчилик давридаёқ клуб мухлисларининг қалбидан жой эгаллашга муваффақ бўлганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, Энрике Гвардиолада сингари требл қайд этишни уддалаган ягона мураббий саналади. Афсуски, қаҳрамонимиз ҳозирда оғир жудоликни бошидан ўтказмоқда. Шундай бўлсада, ҳаёт давом этади ва унинг фаолият ўз якунига етганича йўқ. Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган қаҳрамонимиз ҳозир тўлиқ ишсиз қолиб кетган ва исталган дақиқада яна футбол оламига кириб келиши мумкин. «Барселона»нинг шонли даврларини ортга қайтариш учун Энрикеда барча имконият мавжуд. Агарда у ортга қайтса, жамоа яна 3 та ҳужумчи билан тўп суришни бошлайди ва яна ҳужумкор «Барселона»ни кўришимиз мумкин.

Массимилиано Аллегри

Италиялик мураббий анчадан бери ишсиз юрган бўлсада, тинимсиз таклифлар олишда давом этмоқда. Айниқса, АПЛ клублари тактик кучли саналадиган Аллегрини ўз жамоасига чорлашда давом этишмоқда. Аллегри нафақат кучли мутахассис балки, жамоа билан тезда чиқишиб кетувчи кучли психолог ҳам саналади. У бошқарган клублар доим кучли интизом ва тартибли футбол орқали қолганларда яққол ажралиб турган. Дарҳақиқат унинг Католонияга келиши «Барса»га қўл келиши мумкин. Аллегри Мессига мос позиция яратиши ва унинг атрофида кучли жамоа тузиши мумкин. Бу эса, клубдаги бошқа футболчиларнинг ҳам майдонда эркин ҳаракат қилишга имконият яратиб беради. Агарда италиялик мураббийга имкон берилса, Католония клуби ўйин услуби кескин ўзгариши ҳеч гап эмас. Энг муҳими эса, Аллегри ҳам ҳозирда «Барселона» сингари ЕЧЛда ғолиб чиқиш орзусида юрибди. Бир қарашда қизиқарли танловдек кўрингани билан, Аллегри танлови клубга катта наф келтириши мумкин

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:04, 05.10.2019.
Ўқилди: 13243 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик