Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Навбатдаги бекат — Сингапур! Тайёрмисиз, жаноб Абрамов?

Баҳо:
+4 | -

Яманга қарши жаҳон чемпионати саралаши вақтида мухлислар сиздан сўрашди: “Футболни қайтаринг, жаноб Абрамов”. Ҳозирча бу ишни уддаладингиз, раҳмат. Аммо ҳали қиладиган ишларингиз кўп.

Сизга нима халал бераётганини биламан. Бир нечта иқтидорли футболчиларимиз Олимпия терма жамоаси сафида ўйнамоқда. Йўқса, улардан ҳам фойдаланардингиз ва бу имкониятларингизни оширарди, аммо зарари йўқ. Ҳозирги таркиб билан ҳам Сингапурни бемалол ютсангиз бўлади.

 Мени бир нарса қувонтирди —  йирик ғалабадан кейин қувонмаганингиз, аниқроғи, ичингиздаги мамнуниятни сиртингизга чиқармаганингиз. Агар хурсанд бўлганингизда ёки бу сездирганингизда, шогирдларингиз сизга қараб ўзларидан қониқиш ҳосил қилишарди. Ҳозир эса улар сизга қараб, Яманни мағлуб этиш қувонишга арзийдиган иш эмаслигини, чунки, биринчидан, Ўзбекистоннинг даражаси Яман каби жамоаларни бемалол мағлуб этишга етишини, қолаверса, ҳали олдинда Ямандан юз чандон кучли жамоалар турганини ҳис қилишади. Аслида ҳам шундай. Мақсади жаҳон чемпионатига чиқиш бўлган жамоа кучсиз рақибларни кўрмагандек ўтиб кетиши керак.

Мени қувонтирган яна бир нарса — яна бир антирекордни ўрнатмаганимиз. Агар вақтида келмаганимизда, эҳтимол, Купер бошчилигида Яманни юта олмаслигимиз, балки худди Фаластин каби рақиб бизни мағлуб этиши мумкин эди. Бу эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги ўзига хос антирекорд бўларди. Биз Яманга умуман ютқазмаганмиз чунки. Шундоғам сўнгги пайтларда фақат антирекорд ўрнатадиган бўлиб қолгандик.

Мени қувонтирган учинчи жиҳат — сиз футболга янги қон олиб кирдингиз. Таркиб жиҳатидан Қодирқулов — ўзингиз билган, ўзингиз ишонган “Бунёдкор” футболчисини жалб қилдингиз. Кўз тегмасин, дебют ўйинидаёқ гол урди. Аммо унга ортиқча кибрга берилиш нима оқибатларга олиб келганини эслатиб қўйинг. Бунинг учун сизда жонли мисоллар керагидан ортиқча.

Яна бир янгилик — Жамшид Искандеров. Шу бола олдин порлаганида, Сардор Рашидов билан бир вақтда танила бошлаганида, унинг дриблинглари менга жуда ёққан, Рашидовдан-да яхшироқ футболчи деб билардим уни. Лекин кейинчалик Сардор анча олдинлаб кетди, Жамшид эса кўринмай қолди. Ҳозир эса вазият яна ўзгармоқда — мақтовлар туфайли ўзидан “Роналду” ясаб олган Рашидов олдинги даражасини ҳам йўқотди, Жамшид эса яна ўзини кўрсатмоқда.

Сингапурга қарши ўйин осон кечмайди. Шуни унутманг. Энг муҳими, футболчиларни руҳий жиҳатдан яхши тайёрлаш керак. Асло шогирдларингизга “Сингапур кучли жамоа, уларни ютиш қийин, шунинг учун ҳушёр бўлишимиз керак”, дея босим ўтказманг. Шу билан бирга “Сингапур кучсиз жамоа, уларга жиддий эътибор қаратиш керак эмас”, ҳам деманг. Бу ўринда олтин ўрталиқни топиш керак. Бизнинг футболчиларга босим салбий таъсир қилади, шунингдек, ортиқча хотиржамлик ҳам. Ҳа, футболчиларимизнинг руҳияти бироз нозикроқ.

Сингапурга қарши ҳужумкор ўйнанг, худди Яман билан бўлгани каби. Асосий таркибда ўзгаришлар қилсангиз ҳам қарши эмасмиз. Майдон марказида Отабек Шукуровни тушираверинг, чунки у формасини тиклаб олиши шарт ва бунинг учун Сингапур каби рақиблар яхши вариант.

Мени бир нарса доим ташвишга солади — сустлашиш. Терма жамоамиз гол ёки голлар уриб олганидан кейин эрта хотиржамликка берилади ва бу кўп ҳолларда бизга қимматга тушган. Хайриятки, Яманга қарши ўйинда бундай бўлмади ва “Яман сценарийси” Сингапурга қарши баҳсда ҳам такрорланади,  деган умиддамиз.

Ғалабанинг муҳим омили — тезкор гол. Худди Яманга қарши ўйинда бўлгани каби. Сингапур ҳам бизга қарши ўйинда қарши ҳужумга асосланиб ҳаракат қилади. Катта эҳтимол билан, рақиб чуқур ҳимояланади ва хатоларимиздан қарши ҳужум орқали фойдаланишга уринади. Шу боисдан агар дастлабки дақиқаларда  гол уриб олсак, кейин вазифани бажариш осон бўлади, ғалабанинг пойдевори ўрнатилади.

Вадим Абрамов келганидан ва Яманни йирик ҳисобда мағлуб этганимиздан кейин бу босқичдан ўта олишимизга ишоняпман. Аммо муҳими кейинги ҳал қилувчи босқич. Муҳими, Абрамов кейинги босқичга қадар ўзи учун оптимал таркиб ва тактикани белгилаб олиши керак.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:23, 13.10.2019.
Ўқилди: 10678 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7941]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3190]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2698]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2153]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1892]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1857]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1684]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1605]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1603]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик