Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Энг жанжалкаш футболчининг иқтибослари

Баҳо:
+ | -

Замонавий футбол оламида мана бир неча йиллардан бери муҳокама қилиниб келаётган Марио Балотелининг кариераси ўнглангани йўқ. Футболчи кучли мутахассислар билан ислаган бўлсада, ҳеч нарсани ўзгартира олгани йўқ. Шундай бўлсада, ўзининг ноодатий интервьюлари ва қилиқлари билан барчанинг кўнглини кўтариш борасида унга тенг келадигани йўқ. Бугун Балотелли келтирган энг машхур иқтибосларини ёдга оламиз.

Дунёда мендан сал яхшироқ ўйнайдиган биттагина футболчи бор. У ҳам бўлса, Месси! Қолган барча футболчилар мендан ортда қолишмоқда.

Бир куни Роналду билан майдонда тўқнаш келиб қолдик. Бу бизнинг илк учрашувимиз эди. Ўйин пайтида мен унга яқинлашдимда : «мен сендан яхшироқ ўйнайман» дедим. У кулиб қўйди. Кўп ўтмай яна ушбу сўзларни қайтардим. У : «Ҳазиллашяпсанми оғайни?» деди. Мен эса, кулганча йўқ жавобини бердим.

Мен Фарер ороллари терма жамоасига қарши ўйин пайтида заҳирада қолдирилишимни билиб ўзим билан I'Pad олган эдим. Тўғриси, Италия ва Фарел ороллари ўртасидаги ўйинни кузатгандан кўра, видео ўйинлар билан банд бўлиш қизиқроқ.

Нега голнинишонламайман? Сабаби, мен футболчиман ва бу менинг вазифам. Ахир почтачи ҳар сафар хатларни эгасига етказганида рақсга тушмайдику

Марио Балотелли Италия тарихидаги биринчи қора танли вазир билан белгиланган учрашувда иштирок этиши, ва миллатчиликка қарши кураш борасида фикр алмашиниши лозим эди. Афсуски, ўша куни Вазир Балотеллини жуда узоқ кутди. Футболчи эса, эртаси куни воқеяга изоҳ берди : «Мен ухлаб қолдим. Ўрнимдан турганимда вақт алламаҳал бўлган, қуёш анча кўтарилган эди. Вазирга бормаслигим тўғрисида смс жўнатдим ва яна ухладим»

Мен Католония клубида тўп суришни истамайман. Нега дейсизми? Сабаби, оддий. Мен қизлар билан бир жамоада тўп суришни истамайман.

Манчининг айтишича, у мени доим дўппослаш ниятида юрар экан. Очиғи унинг қўлидан ҳеч нарса келмайди. Мен Кик-бокс билан шуғулланишимни жуда яхши билади.

Мен ёмон йигит эмасман. Шунчаки, бироз тортинчоқман.

Нима учун атрофим тўла ахмоқ инсонлар

Мени яқиндан билмайдиган инсонларнинг барчаси мени тентак деб ўйлайди.

Италияда ҳеч қачон, адолат ўрнатилмайди. Инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи давлатда футболнинг кучсизланиб борaйотгани мантиқан олиб қараласа тўғри.

Мен «Евро 2012» мусобақасидан сўнг, ўзимга ҳайкал ясатганман. Унда Германия дарвозасига киритган голимдан сўнг кўзларимдаги ифодани беришни истаган эдим. Афсуски, Ҳайкалтарош буни мен истаганимчалик уддалай олмади. Хавотр олманг, ҳайкалтарош соғ ва омон.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:18, 22.10.2019.
Ўқилди: 5550 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6024]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2960]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2914]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2536]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1954]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1872]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1864]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1702]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1502]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1497]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик