Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Дониёр Салиев жаҳон чемпионати рекордини янгилаб, Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабарингиз бор бугун пара-атлетика бўйича Жаҳон чемпионатига старт берилди. Бирлашган Aраб Aмирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилаётган ушбу мусобақанинг узунликка сакраш беллашувларида Дониёр Салиев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ҳозиргина якунига етган финал баҳсларида ҳамюртимиз Дониёр Салиев Пара атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг янги рекордини (7.44 м) қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. 

Шунингдек, ушбу натижа спортчимизга келаси йили Tокиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди.

Дониёр Салиевнинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача: 

2013 йилги Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионати (Уч хатлаб сакраш) – кумуш медал соҳиби

2015 йилги Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионати (4х100 метрга эстафета югуриш)  – кумуш медал соҳиби

2016 йилги Паралимпия ўйинлари (4х100 метрга эстафета югуриш) – бронза медал соҳиби

2017 йилги Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионати (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

2018 йил. Параосиё ўйинлари (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

2019 йилги Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионати (узунликка сакраш) – олтин медал соҳиби

Манба: www.paralympic.uz
Киритилди: 23:46, 07.11.2019.
Ўқилди: 1802 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.