Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Европа лигаси. Плей-оффга чиққан 5та жамоа аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан кейин плей-оффга чиққан жамоалар аниқ бўла бошлади. Бешта жамоа муддатидан аввал 1/16 финал босқичига чиқди.

"А" гуруҳида "Севилья" клуби барча ўйинларда ғалаба қозониб, йўқотишсиз бораётган ягона жамоа бўлиб турибди. Андалусияликлар гуруҳда 1-ўринни ҳам нақд қилишди. Шунингдек, Испаниянинг "Эспаньол" клуби ҳам "Н" гуруҳидан плей-офф йўлланмасини ҳал қилиб бўлди.

"С" гуруҳида Швейцариянинг "Базель" клуби 4та турдан кейин 10 очко билан 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Шотландиянинг "Селтик" клуби ҳам ўз мухлисларни қувонтирди. Жамоа "Лацио"га қарши сафарда бўлиб ўтган драматик ўйинда ғалаба қозониб, плей-оффга чиқди.

"Манчестер Юнайтед" ҳам навбатдаги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Сульшер шогирдлари 4-турда "Партизан"ни ортиқча қийинчиликсиз енгди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:03, 08.11.2019.
Ўқилди: 6311 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик