Кириш Регистрация
01/11 00:45 Милан 3-1 Интер
01/11 01:00 Барселона 6-1 Алавес
01/11 01:00 Астон Вилла 1-1 Фулхэм
01/11 16:00 Локомотив 1-2 ОКМК
01/11 16:30 Комо 1-0 Венеция
01/11 18:00 Хетафе 3-1 Севилья
01/11 19:00 Фрозиноне 2-0 Торино
01/11 19:00 Лацио 2-1 Кальяри
01/11 20:15 Расинг 0-3 Реал Мадрид
01/11 21:30 Ливерпуль 0-1 Арсенал
01/11 22:00 Лечче 1-2 Женоа
01/11 22:30 Эльче 0-1 Валенсия
02/11 00:45 Ювентус 2-0 Наполи
02/11 01:00 Атлетик Бильбао 2-1 Реал Сосьедад
02/11 22:30 Сассуоло - Фиорентина
03/11 00:45 Аталанта - Парма
03/11 01:00 Депортиво - Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл - Эвертон

Кучук Хитой клубини бошқариши мумкин

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Россиянинг «Локомотив» ва «Ростова» клублари собиқ бош мураббийи Леонид Кучук хизматларига Хитойнинг «Бэйцзин Гоань» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг тарқатган хабарига қараганда, белоруссиялик мутахассис қишда Хитойга йўл олади.

— «Бэйцзин Гоань» клуби раҳбарияти жамоанинг натижалари салбий бўлган тақдирда Кучукни жамоага олиб келиши мумкин. «Бэйцзин Гоань» клуби олдида мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш вазифаси турибди. Агар ушбу вазифа уддаланмаса, у ҳолда жамоани Леонид Кучук бошқаради, — деди манба.

60 ёшли мутахассиснинг ўзи эса ушбу хабар ҳақида изоҳ бермаслигини айтди.

— Бу таклиф ҳақида ҳеч нарса эшитганим йўқ. Шу боис бу боради сизга ҳеч нарса айта олмайман, — деди Кучук.

«Бэйцзин Гоань» клуби чемпионат якунланишига 3 тур қолган айни паллада турнир жадвалининг учинчи поғонасини банд этиб турибди. «Гуанчжоу» клуби эса икки очко кўп жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқариб бормоқда.

Киритилди: 17:24, 08.11.2019.
Ўқилди: 2543 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик