Қатарда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт олди. Кеча дастлабки саралаш босқичи доирасида мезбон — "Ас-Садд" клуби Янги Каледониянинг «Ианген» клубига қарши баҳс олиб борди.
Учаршувнинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. Қўшимча бўлимларда эса Хави шогирдлари рақиб дарвозасига 2та тўп киритиб, чорак финалга йўл олди.
Қатарликлар кейинги босқичда Мексиканинг "Монтеррей" жамоасига қарши майдонга чиқишади. Ушбу жуфтлик ғолибини ярим финалда "Ливерпуль" кутиб турибди.
Клублар ўртасида ЖЧ, 1-босқич
Ас-Садд Қатар – Ианген Янги Каледония 3:1 (1:0, 0:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 26 Бунеджа, 1:1 – 46 Руан, 2:1 – 100 Ҳассан, 3:1 – 114 Педру Мигел.
Ас-Садд – Аш-Шийб, Ал-Ҳажрий (Сальман, 118), Ҳассан, Педру Мигел, Габи, Хухи, Нам Тхэ Хи (Ассадалла, 105), Чжон У Ён, Афиф (Али, 116), Ал-Ансорий (Холид, 25), Бунеджа.
Ианген – Ньикене, Беаруне, Дине, Каяра (Ианем, 112), Педру Луиш (Каяра, 55), Гони, Сансо, Аталь, Руан (Мацумото, 70), Даит, Каи (Каи, 80).
Огоҳлантиришлар: Ньикене (98), Беаруне (115).