Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

AFC U23. Саудия Арабистони ва Сурия чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида "В" гуруҳида ҳам 3-тур ўйинлари якунланди.

Дастлабки иккита ўйиндан кейин 4 очко тўплаб турган Саудия Арабистони ва Сурия терма жамоалари тўқнаш келишди. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Фирас ал-Бурайкан томонидан урилган гол саудияликларга ғалаба келтирди.

Қатар эса бу имкониятдан фойдалана олмади. Қатарликлар Японияга қарши ўйинда иккинчи бўлимда бир киши кўп бўлиб ўйнаганига қарамай, ғалабани қўлга кирита олмади. Аксинча, японлар бир киши кам бўлиб ўйнаётганига қарамай биринчи бўлиб ҳисобни очди. Қатар эса пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

Натижада Саудия 7 очко билан гуруҳ ғолибига айланган бўлса, Сурия 4 очко билан гуруҳда иккинчи бўлди. Қатар учта дуранг билан 3-ўринни банд этди. Япония гуруҳда сўнгги ўринда қолиб кетди.

AFC U23, 3-тур
САУДИЯ АРАБИСТОНИ - СУРИЯ - 1:0
Гол: Фирас ал-Бурайкан (80)
Четлатиш: Алоуддин Далий (88, Сурия)

ҚАТАР - ЯПОНИЯ - 1:1
Голлар: Абдуллоҳ ал-Аҳрак (79-пенальти) — Коки Агава (73)
Четлатиш: Ао Танака (45+4)

Демак, чорак финалнинг қуйидаги жуфтликлари аниқ бўлди:

18 январь, шанба
15:15. Саудия Арабистони - Таиланд
20:15. Австралия - Сурия
19 январь, якшанба
15:15. Жанубий Корея - "D" гуруҳи 2-ўрин 
20:15. "D" гуруҳида ғолиби - Ўзбекистон

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:37, 15.01.2020.
Ўқилди: 6037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.